May 7, 2020

Маҳалла фидоийлари Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда жонбозлик қилишмоқда

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани "Фаровон" МФЙ раиси Хайруллаев Қурбон ва Маҳалла хотин-қизлар билан ишлаш бўйича мутахассиси Шакарова Зумрад, маҳалланинг котибаси Раъно опалар Фаровон маҳалласининг аҳолисига карантин даврида ижтимоий оғир аҳволга тушиб қолган, шунингдек, карантин даврида кўчага чиқишга қурби етмайдиган оилалар аҳволидан хабар олиб, уларга Сайхунобод тумани ҳокимлиги томонидан берилаётган барча озиқ-овқат ҳамда ун маҳсулотларини хонадонларга бориб, одамлар аҳволидан, кекса қариялар, ногиронлар ва шароити оғир оилалардан хабар олиб тарқатишмоқда. Хусусан Шакарова Зумрад кунни кун демасдан, тунни тун демасдан жонбозлик кўрсатиб, туман ҳокимиятига барча зарурий маълумотларни ҳар соатда етказиб, кимга нима керак эканлиги ҳақида хабардор қилиб турибди. Жумладан маҳаллага Оқ олтин дон комбинати томонидан чиқариладиган арзон ун маҳсулотларини рў'йхат асосида маҳалланинг одамларига тартиб билан беришга бел боғлаган. Хайруллаев Қурбон эса, маҳалланинг раиси сифатида ўзининг шахсий автоуловида маҳалладаги хонадонларга озиқ овқат маҳсулотларини тарқатишни канда қилмаяпти.

Юртимизда Корона вирус пандемияси сабабли эълон қилинган карантин даврида ушбу масъулларимиз ўз вазифаларини виждонан, ҳалол ва фидокорона адо этишмоқда десак муболаға бўлмайди. Ушбу масъулларимизга келгус ишларида омад тилаган ҳолда, уларни маҳаллага, одамларга, халқимизга ва албатта Ватанимизга қилаётган ва қилишлари керак бўлган хизматлари учун алоҳида миннатдорчилик изҳор этиб қоламиз ва АЛЛОҲ субҳанаҳу ва таоллоҳ даргоҳидан беҳисоб ажрлар ёзилишини дуо қилиб сўраб қоламиз.

 

 https://t.me/SayxunobodXabarlari
Сайхунобод тумани ва Сирдарё вилояти, ҳамда Республикага оид расмий хабар ва янгиликлар канали

Таклиф ва мурожаатлар учун:
📲 +998 91 502-86-03