March 17, 2025

Бахтнинг олис манзили

*

Шуайб онаси кетганидан бери чинқираб йиғлар,Важия тинчлантира олмас эди.
Болани кўтарганча хонани у бурчагидан бу бурчагига бориб келарди.
— Ууф нега йиғлайверасан? Бўлди,бўлди жим.
Важия асабийлашиб Шуайбни қўлига ётқизиб олиб аллалай бошлади. Аммо бола тинчланай демасди.
— Нима керак-а сенга? Жим бўлди қил. Чарчатиб юбординг йиғлайвериб.
Важия Шуайбни асабий киравотга ётқизиб қўйди.
— Онанг билан кетаверсанг нима қиларди? Бошга битган бало бўлдинг. Ўзи сен ортиқчалик қилаётгандинг. Ўчир овозингни! Жинни қилиб қўясан ҳозир! Овозингдан зада бўлиб кетдим!
Важия Шуайбни ўзига қаратиб олиб бақира бошлади. Бола бундан чўчиб кетиб,қаттиқроқ йиғларди.
Важия Шуайбни қўлига олган эди ҳам,эшик очилиб Баҳодир кириб келди.
— Чакагини ўчир! — У ҳам Шуайбни овозидан норози бўлиб шундай деди ва ётоққа чўзилди.
— Нега Танзияга бериб юбормадингиз? Жонга тегди овози билан. Онаси кетгандан бери йиғлайди. Тинчланмаяпди!
Важия Шуайбни юзига енгил уриб ҳам кўрди. Йўқ,Шуайб йиғлашда давом этарди.
— Энди Шуайбни юзини ҳам кўрмайди у ифлос! Бу унга олий жазо бўлсин.
Ётоққа ётганча шундай деб ғулдиради Баҳодир.
— Уууф, бир умр шундай йиғлаб ўтадими бу бола? Ҳар нима қилиб кўрдим. Йиғидан тинай демаяпди.
Важия норозиларча увиллади Шуайбни силкиган кўйи.
— Меҳр берсанг тинади. Онасидек парвалишла. Шуайбни сенга ишонаман.
— Менга ишонманг. Бу болани ўлдириб қўйишдан базўр ўзимни тияяпман. Бу бола нима қилса ҳам душманимнинг фарзанди. Мени болам эмас.
— Кўникишга мажбурсан. Энди Шуайб сени боланг. Унга Танзия меҳр бергандан зиёда меҳр бериб,парваришлайсан. Бу илтимос эмас Важия,бу буйруқ!
Баҳодир ўрнидан туриб Важияга яқин келганча шундай деди.
— Сиз...сиз менга қандай қилиб бундай деяпсиз?! — Баҳодирнинг гапларидан Важияни жазаваси қўзиди.
— Яна қандай айтай? Кўникишга мажбурсан қуёшчам.
Баҳодир Важияни бурнидан чимчиб қўйди. Важия шу пайтда қўлидаги Шуайбни ерга қарата отгилари келиб кетди.
— Сиз...
— Нима бўлаяпди бу ерда? Болани овози қўшнини уйигача эшитиляпди-я?
Важияни гапини бўлиб хонага Фарида хоним кириб келди.
Важия Баҳодирнинг олдидан нари кетиб, Шуайбни бошидан силай бошлади.
Фарида хоним Важияни қўлидаги ҳали ҳам йиғидан тиниб улгурмаган набирасига қараб турарди.
— Шуайб сени ёнингда нима қилаяпди?
Фарида хоним Важияни олдига шаҳдам қадамлар билан юриб бориб,қўлидаги Шуайбни тортиб олди.
— Буни ўғлингиздан сўранг — Важия лабини буриб, дераза олдига бориб туриб олди.
— Тушунмадим Баҳодир? Танзия қани?
Фарида хоним Шуайбни тинчлантириб,Баҳодирга савол назари ила қаради.
— Кетди. Тўғрироғи ҳайдаб юбордим.
Баҳодир бу сўзни шунчалик хотиржам айтдики,Фарида хоним бир зум нима деганини илғамай қолди.
— Кетди? Ҳазиллашяпсанми? Қаерга кетади?!
Аёлни овози баландлади.
— Қаерга кетарди? Уйига кетади-да. Мен ортиқ у аёл билан яшашни хоҳламайман. Ҳар кун Важияни ҳақоратлаб,унга қўл кўтаради. Жонимга тегди. Менга бундай бетарбия аёл керак эмас.
— Сен — Фарида хоним Баҳодирни гапларига қулоқ солар экан,ўғли томон бир қадам яқинлашиб бармоғини бигиз қилди — Кимни уйида кимни ҳайдаб чиқардинг?! Сенга бу ҳуқуқни ким берди? Ўйнашинг иккаланг йўқлигимдан фойдаландиларингми?!
Фарида хоним Баҳодирни кўксига қарата урди.
— Ойи, Танзия сизга нима қилиб олган? Қандай қилиб сизни ўқитиб олди? Сизни ҳақиқий келинингиз Важия. Буни тушуниш шунчалик қийинми?!
Баҳодирнинг ҳам овоз тўни баландлаб кетганди.
— Менга овозингни кўтарма! Мен сени онангман! Ва мени келиним битта. У ҳам бўлса Танзия. Мен ҳеч қандай Важияларни танимайман! Мени келиним Танзия. Мен мана бу — Дераза олдида турган Важияга ишора қилди — Фохишаларингни келиним деб тан олмайман!

— Мени ҳам хотиним битта. У ҳам бўлса Важия. Мен ҳам қандайдир Танзияларни аёлим деб тан олмайман.
Онасини гапини ўзига тўғирлаб айтди Баҳодир.
— Кет унда! Даф бўл! Хотинингни олда уйимдан йўқол. Кўзим кўрмасин сени!
Фарида хонимнинг кўзларида нафрат учқунлар эди. Танзия учун ўғлини ҳам уйдан ҳайдашдан тап тортмади.
— Яхши,кетаман — Баҳодирнинг ҳам сабри охирига етганди — Лекин Шуайбни ҳам ўзим билан олиб кетаман. Боламни юзини сизга ва ўша тилло келинингизга кўрсатмайман! Ёнига яқин йўлай олмайсиз.
Баҳодир шаҳд билан шундай деди.
— Сен бундай қила олмайсан! Мен бунга йўл қўймайман! Набирамни сени илонинг қўлида эзғилатиб қўймайман!
— Ҳавотир олманг. Важия Шуайбга сизлардан зиёда қарайди.
— Нима деяпсан?! Қандай қилиб онадан фарзандини айиришга кўзинг қияяпди!
— ЕТАР! — Баҳодир бирдан қичқириб юборди — БАС ҚИЛИНГ! БУГУНДАН БОШЛАБ ШУАЙБ ТАНЗИЯ ДЕГАН ОНАСИ БОРЛИГИНИ УНУТАДИ. УНИ ОНАСИ ВАЖИЯ,МЕН БЎЛСА ОТАСИМАН. СИЗ ЭСА БУВИСИСИЗ! БИЗНИ ОИЛАМИЗДА ТАНЗИЯ ИСМЛИ АЁЛ БЎЛМАГАН,БЎЛМАЙДИ ҲАМ! ШУНИ ИККИ ҚУЛОҒИНГИЗГА ҚУЙИБ ОЛИНГ ОЙИ. ШУАЙБНИ ОНАСИ БУГУНДАН БОШЛАБ ВАЖИЯ. МЕНИ БУ ҚАРОРИМДАН СЎНГ УЙДАН ҲАЙДАМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ БЕМАЛОЛ. ШУАЙБ ВА ВАЖИЯНИ ОЛАМАНДА УЙДАН ЧИҚИБ КЕТАМАН! НАБИРАНГИЗНИ ҚОРАСИНИ ҲАМ КЎРМАЙСИЗ! ҲАЙДАМАЙ ТИНЧ ЯШАЙ, НАБИРАМ ОЛДИМДА БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ ШУ ҲАЁТГА КЎНИБ ЯШАЙСИЗ. ВАЖИЯНИ ҲАМ ТИНМАЙ ЭЗҒИЛАШНИ ТЎХТАТАСИЗ! ОРТИҚ БУНГА ЁЪЛ ҚЎЙМАЙМАН! МЕНИ АЁЛИМ ФАҚАТГИНА ВАЖИЯ. БОШҚАСИ ЭМАС.
Баҳодир гапини тугатар экан,юзига тарсаги учиб келди.
— Суф бўлсин сендек ўғилга. Рози эмасман сендан! Ҳайвон! Шуайбни сенларга бериб қўймайман!
Фарида хоним Баҳодирни юзига туфлаб,шу сўзларни алам билан сўзладида, Шуайбни олиб чиқиб кетди.
— Хих ўргилдим. Набиранга қарайман деб кўзим учиб турган жойи йўқ эди.
Важия шундай деди дераза тарафга қараб олиб.
— Шуайбни онаси сенсан. Унга ўзингни болангдек меҳр бер. Тушундингми?
Баҳодир хонадан чиқар олди шундай деди. Важия бўлса индамади.
— Буни "ҳа" деб қаъбул қиламан.
Баҳодир Важияни сукутидан ўзича хулоса чиқариб хонадан чиқиб кетди.
— Шум кампир. "Набирамни сенларга бериб қўймайман" дейди. Худди мен уни набирасига қарайман деб ўлиб тургандек. Менга нима фойда? Кундошимни сарқитига қараб. Танзиядан ололмаган аламларимни фарзандидан оламан. Мен ҳали кўрсатаман буларга ким.илон-у ким фохишалигини.
Дераза ортидаги табиатдан кўз узмай ўзига-ўзи шундай деди Важия...