НОМУС
Зойир киравотни бир четига омонатгина ўтирди. Моҳина унга ҳайрон қараб турарди.
— М.м мен бу ерда нима қилябман? — Деди Зойирдан нигоҳларини узмай.
-— Мана бу кийимларни кийиб ол — Зойир қўлидаги кийимларга ишора қилиб деди: — Яхши бўлсанг ишни бошлашинг мумкин — Зойир қўлидаги кийимларни Моҳинани қўлига тутқазди.
Моҳинани саволи жавобсиз қолганидан жахли чиқди.
— Саволни нотоғри эшитдингизми? Мен бу ерда нима қилябман? Бу кийимларни нега кияман? Нима бўлиб ишлайман?
— Кеча ахволинг ёмон эди. Шунга шу ерга олиб келдим. Бу кийимларга келсак,булар ҳизматчилар кийми, сен ҳизматкор бўлиб ишлайсан. Менимча саволларинга ортиғи билан жавоб олдинг. Кийиниб пастга туш. Ҳа-я, айтканча Дилрабодан узоқ тур, у билан гап талашма,синглимни яхши билганим учун айтябман, агар у билан ўчакишсанг кечаги холатни энг аянчлиси бўлади, у пайт мен сени қутқара олмай қолишим мумкин қизалоқ — Зойир Моҳинани қулоғига аста пичирладида, ўрнидан турди. Моҳина ҳали ҳам ўша нигоҳлар билан йигитга қарарди. Йигит унга номига жилмайди.
— Жавон устида турган дориларни ич, ақлли қиз бўлиб юр, ҳеч ким билан гап талашма бу ердагилар сендек юввош қўйни икки ямлаб бир ютишади севгилим — Зойир айярона таббасум қилиб хонадан чиқиб кетди. Моҳина ҳали ҳам ҳайронликни юқотмади.
— Бу ўзи ким Аллоҳим? Қаерларга келиб қолдим?— Деди ўзига-ўзи. Кейин: — Майли муҳими тунайдиган бош панам борку,шунисигаям шукр — Дея ўрнидан туриб ювинишхонасига кириб кетди. Икки соатлардан кейин ювиниб чиқди,ювинди-ю ўзини енгил хис қила бошлади. Зойир ташлаб кетган кийимларни кийди, узун тилла ранг сочларини ўраб олдига тушуриб олди. Жавон устида турган дориларни ҳам ичди ва кўзгу ёнига келди. Тайёр эканлигига ишонч хосил қиб секингина хонадан чиқди. Ҳизматчилар хонаси пастги қаватда жойлашган эди, нонушта қиладиган жой эса тепа қаватда эди. Моҳина теппа қаватга чиқди. Қараса ҳамма дастурхон атрофида нонушта қилишётган экан. Моҳина секин уларни ёнига борди.
— Ассалому алайкум — Деди бошини қуйи эгар экан. Дилрабо уни кўриб ғазабланди, Зойир Дилрабони қизарганини кўриб ғазабланётганини пайқади. Дилрабо Зойирни ёнида ўтиргани учун,Зойир уни қўлларидан ушлаб "Тинчлан" дегандек қизга қаради.
— Бу қиз ким? — Деди Зойирни отаси Маҳмуд ака Моҳинага бошдан оёқ назар ташларкан.
— Ана ўғлингиздан сўранг у етаклаб келди — Деди Малоҳат опа энса қотириб шарбатдан ичаркан. Маҳмуд акани нигоҳлари Зойирга қаратилди.
— Бу ким Зойир? — Деди баланд ва қаҳирли овозда.
— Дада бу қиз янги ҳизматчимиз — Зойир хотиржам жавоб берди.
— Янги ҳизматчи ишга олишга ким изн берди?
— Дадаа мен ҳеч Кимдан бирор бир иш қилмоқчи бўлсам рухсат сўрамайман.
— Аҳмоқ бола дуч келганни етаклаб келаверасанми?
— Суюкли "Ака" жоним сизларни назар писанд қилмайдику. Олдиндан иш қилмоқчи бўлса айтармидилар — Сухбатга Дилрабо тиқилди.
— Жим бўл!!! — Зойир синглисига ёмон қараш қилдида,кейин яна отасига қаради — Дадажон қийналган қиз экан, оиласи ночор экан бечорага роса раҳмим келдида олиб келавердим. .
— Уфф,уфф яхши. Мен тўйдим сизларга ёқимли иштаҳа,бу қиз бугундан иш бошлайверси — Маҳмуда ака Моҳинага бир қараб қўйдиларда дастурхондан туриб кетдилар.
— Эййй сен бугундан бошлаб мени хоним дегин — Малоҳат опа шундай деб дастурхондан турди ва Моҳинага қисқа нигоҳ ташлаб хоналарига чиқиб кетди.
Дастурхон бошида фақат Дилрабо,Зойир қолганди,Моҳина бошини қуйи эгганча тураверарди.
— Бугунчали қутулиб қолдинг,кейинги сафар қутула олмайсан,сендек фохишани кейинги сафар нима қилишни ўзим биламан,етимвачча — Дилрабо дастурхондан турдида нафрат билан юра бошлади,Моҳинани ёнига яқинлашганда,қизни сочларидан ушлаб ўз ўзидан итариб юборди. Қиз ерга йиқилди.
— Бу ҳам кам сенга мараз — Дилрабо кейин сумкасини олишга хонасига чиқиб кетди.
Моҳинани кўзидан маржон-маржон ёш қуюла бошлади.
Зойир ҳам уни ёнига майда-майда қадамлар билан юриб келиб бироз чўкалади.
— Ақлли қиз бўл, ётавермасдан дастурхонни йиғиштириб ол! — Зойир ўрнидан туриб Моҳинани иягидан ушлаб ўзига қаратар экан, уни ёшли кўзларига узооқ тикилди — Кўз ёшларинг билан боғча болаларини алдайсан, мени эмас — Зойир Моҳинани иягини қўйиб юборди.
Зинадан мактаб фўрмасида,сочлари ёйилган жуда кўп пардоз қилинган холда Дилрабо тушиб келди.
— Ака кетдик — Дилрабо майин табассум қилди.
— Юр сингилжон — Зойир ҳам синглисига табассум ҳадя этди.
Шундай қилиб улар уйдан чиқиб кетишди. Моҳина улар кетгач йиғлаб юборди.
— Мен фохиша эмасман Аллоҳим,илтимос жонимни ол бу азоблардан чарчадим — Дея бақириб-бақириб йиғларди қиз.
Моҳина ўрнидан турди ва кўз ёшларини қўллари билан артиб ташлади.
— Бошқа ҳеч ким сени ерга ура олмайди Моҳина,йўл қўймайсан,сени ерга урушларига йўл қўймайсан! — Моҳина шу сўзларни айтдию дастурхонни йиғиштиришга тушиб кетди. Дастурхонни ҳам йиғиштириб олди, энди стулга ўтирмоқчи эди,уни ёнига Настинка келди.
— Салом, қалайсан? Соғайиб қолдингми? Кеча Зойир бей сени бир ахволда олиб келдилар, кечаси билан сенга мен қараб чиқдим — Деди Настинка жилмайиб. Моҳина бироз унга қараб қолди.
— Ҳейй,мени эшитяпсанми?— Настинка Моҳинани кўзини ёнида қарсак чалди, кейин Моҳина Настинкадан кўзларини олиб қочди.
— Узр, сал ҳаёлга берилибман. Ассалому алайкум. Менга қараганингиз учун сиздан миннатдорман,катта раҳмат — Моҳина майин табассум қилди.
— Раҳматга хожат йўқ,тур ўрнингдан. Сени ўтирганингни Малоҳат хоним кўриб қолсалар теринга сомон тиқадилар.
— Ҳўўп — Моҳина ўрнидан эринибгина турди.
— Сенга вазифа бераман,ўша вазифани сўзсиз бажарасан.
— Ҳўп бўлади.
— Сен хозир бориб Дилрабо хонимми хонасини йиғиштир. Дилрабо хоним тозаликни жуда яхши кўрадилар, қўл учида иш қилма,иш қилдингми меҳр билан қил,ўшанда қилган ишинг чиройли бўлади. Ҳозир Дилрабо хонимми хонасини йиғиштириб чиқ. Бирорта ҳам чанг қолмасин.
— Лекин... Дилрабо хонимми хонасини мен тозаламай.
— Ҳой қиз ҳозир нима дедим? Иш буюрдимми? Сўзсиз бажар. Мен сенга Дилрабо хонимни хонасини топширдим,бор тезроқ йиғиштириб чиқ.
— Ҳўп бўлади,хоналари қаерда?
— 2-қаватга чиқс@н, чап қўлда. Борақол энди.
— Яхши — Моҳина 2-қаватга чиқиб кетди.
Настинкаям ўзини ишини қилишга кетиб қолди.
Моҳина 2-қаватга чиқди,зўрға Дилрабони хонасини топиб кирди,кирди-ю оғзи ланг очилди,хона жуда бетартиб эди. Кийимлар ер билан битта бўлиб ётарди.
— Товба, Дилрабо яна тозаликни яхши кўрармиш — Моҳина лабини буриб, хона тозалашга тушди. Чанг латта билан ҳамма жойни артиб чиқди,пилисўс қилди,супурди сидирди. Дилрабони ўрнини йиғиштирди,кийимларини шкафига тахлаб қўйди. Ярим соатларда йиғиштириб бўлди.
— Хух ёмон чарчадим, азгина ухлаб олай,бар-бир ҳеч ким индамайди-л — Моҳина Дилрабони ётоғига ётди—ю,бир деганда ухлаб қолди.
— Дилиш ўрто яхшимисан? Бугун негадир кайфиятинг йўқ — Деди Ҳабиба дарс пайти Дилрабога ўзи эшитадиган даражада пичирлаб.
— Нимасини айтасан Ҳаби? Ану мегажин уйимга жойлашин олган — Деди Дилрабо жахл билан.
— Қайси мегажин? — Ҳабиба қизиққонлик билан сўради.
— Моҳинада, акам судираб келибди кўчадан. Энди бизни уйда ҳизматчи бўлиб ишлаябди.
— Нимаа ростанми? _ Ҳабиба ўзи билмаган холда кулиб юборди, синфдаги ҳаммани нигоҳи уларга қаратилди.
-— Анарбаёва,Маҳмудова нимага куляпсизлар? Айтинглат бизам кулайлик — Деди адабиёт устоз иккита қизга жахл билан қараркан. Ҳабиба кулишдан тўхтади.
— Узр устоз бошқа қайтарилмайди — Деди секингина.
— Шундоқ ҳам бошқа қайтарилмайди — Адабиёт устоз яна дарс ўтишда давом этди.
— Заҳар — Ҳабиба пичирлади.
— Ҳаби танаффусда айтиб бераман,ҳозир дарсни тинглайлик — Деди Дилрабо бошқа гап эшитишни истамай.
Шу билан иккаласи бир-бирига гапиришмади.
— Уфф, бу қиз қаерда? — Деб юрарди Настинка бутун уй бўйлаб Моҳинани қидирар экан.
— Кимни қидиряпсан Настиш? — Настинкани ҳавотирли юзини кўрган бир қўриқчи йигит қизни тўхтатиб шу савол билан юзланди.
— Сени ишинг нима? Кейин мен сенга неча мартда айтдим,мени Настиш дема деб — Настинкани асаб толалари чўққисига чиққанди.
— Вайвў ҳўп, жахлинг бурнингни учида туради-а? Шунчаки сўрагандим.
— Сўрама,шунчаки ҳам сўрама. Бор ишингни қил бошимни қотирмай.
— Майли мен кетдим — Қўриқчи йигит кетиб қолди.
— Даф бўл — Деди Настинка кетидан,кейин яна Моҳинани қидиришда давом этди...