March 29, 2025

Бахтнинг олис манзили

Закийнинг вужудида заррача қўрқув йўқ эди.
— Сен бу ерда нима қилаяпсан? — Муҳаммад аканинг овози дағал чиқди.
— Мен сиз ва оилангиздан узр сўрагани келдим — Закий хотиржамлик билан сўзлади.
— Узуринг синган кўнгилларни ямаб, қизимни номини оқлаб берадими?!
— Йўқ,аммо мен қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Бундай қилмаслигим керак эди. Мени кечиринг.
— Сўнги пушаймон ўзинга душман дейишган. Кет ва қайтиб келма! Ортиқ сени кўзим кўрмасин!
Муҳаммад ака жиддийликни йўқотмай шундай деди.
— Мен яна бир бора уруниб кўрмоқчиман. Яъни қизингизни бахтли қилишга.
— Нима? — Закийни бу гапидан сўнг Муҳаммад ака тутади — Сен устимиздан кулаяпсанми?! Қизим сенга ўйинчоқми?! Хоҳласанг аҳлатга ташлайсан,яна зерикиб қолсанг қўлинга олиб ўйнайсан! Ўзингни ким деб ўйлаяпсан?! Узр сўрасам мени кечиришади,ҳаммаси аввалгидек бўлади деб ўйладингми?! Бекорларни бештасини айтибсан! Ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди! Қизимни ҳаётидан қорангни ўчир! Кўзим кўрмасин сен малумни.
— Шуъла мени севади. Мен ҳам уни севаман.
Бу гапдан сўнг Шуъла ялт этиб Закийга қаради. Закий бўлса Муҳаммад акага қараб турарди.
— НИМА ДЕЯПСАН СЕН ЎЗИ?! УНАШТИРУВ КУНИ МЕНИ ҚИЗИМНИ ТАШЛАБ КЕТДИНГ! МЕҲМОНЛАР ОЛДИДА БИЗНИ ИЗЗА ҚИЛДИНГ-У КЕТДИНГ! БОШҚАСИНИ СЕВАМАН ДЕДИНГ УЯЛМАЙ! ЭНДИ КЕЛИБ ОЛИБ ЯНА ЭРТАГИНГНИ АЙТАЯПСАНМИ?! ЎЗИ СЕН БОЛАГА КЎНГЛИМ БОШИДАНОҚ ТОРТМАГАН ЭДИ. АММО,ҚИЗИМНИ БАХТИ,ҚИЗИМНИ КЎНГЛИ БОР ДЕБ РОЗИЛИК БИЛДИРДИМ! СЕН ЭСА БОПЛАБ ИШОНЧНИ ОҚЛАДИНГ! ҚЎПОЛ ҚИЛИБ АЙТГАНДА ҲУРМАТИНГА ЎТИРИБ КЕТДИНГ!! СЕН БУ САФАР ДАРВОЗАМ ТАГИГА ШОЛЧА СОЛИБ ЁТИБ ОЛСАНГ ҲАМ,СЕНГА ИККИ ДУНЁДА ҲАМ ҚИЗИМНИ БЕРМАЙМАН!
Муҳаммад ака ғазаб билан ўшқирди.
— Мен хато қилдим! Ва бу хатоимни тўғирлаш учун олдингизга бош эгиб келдим. Сиз мени кечиришингиз керак.
— ҲОЙ ТИРМИЗАК! МЕН СЕНГА йўҚОЛ ДЕЯПМАН! ҲОЗИР ЎЗ ОЁҒИНГ БИЛАН ЧИҚИБ КЕТМАСАНГ,ТОБУТИНГНИ КЎТАРИБ ОЛИБ КЕТИШАДИ!
Муҳаммад аканинг қичқириқлари уй ичига ҳам кириб бориб,уйдаги аёллар чиқиб келди.
— ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛГАНИНИ ҚИЛИНГ! — Бу чолни таҳдидларидан ҳуноби ошган Закий ҳам бақириб юборди.
— Лаънати! Марҳабо — Муҳаммад ака аёлига юзланди.
— Лаббай дадаси — Аёл шўрлик эрини жахлидан қўрққани боис,бир зумда жавоб қайтарди.
— Қўрқичиларни чақириб кел. Бу ит эмганни ким дарвозадан кирғизишга журъат қилди?! Ҳаммасини калласини оламан!
Муҳаммад акани жуда қаттиқ жахли чиққанди.
— Дада! — Шуъла ҳам энди жим туришдан фойда йўқлигини сезиб,гапиришга киришди.
— Мен Закий акамни ҳали ҳам севаман! Улар боя тўғри айтдилар ҳамма ҳам хато қилади. Муҳими ўша хатодан хулоса чиқариб,бошқа такрорламасликдир. Мен Закий акамсиз яшолмайман дада. Уларни кечиринг ва бизга оқ фотиҳа беринг.
Шуълани киприк қоқмай айтган бу сўзларидан Марҳабо хоним ва бошқалар ёқасини ушлаб қолишди.
Муҳаммад ака қизини уялмай айтаётган бу гапларидан,кўзи қонга тўлди. Ҳозирни ўзида қаршисида унга бақрайиб турган қизини ерга кўмиб юборгиси келди.
— МАРҲАБО,ҚИЗИНГ НИМА ДЕЯПДИ?! — Муҳаммад ака ҳеч нимага тушуниб ургурмай довдираб турган аёл шўрликка ўшқирди. Бечора аёл нима деярини билмай қолди.
— Шуъла,жим бўл! — Аёл паст овозда базўр шундай дея олди.
— Нега жим бўлай ойи?! Ортиқ жим бўлмайман! Жонимга тегиб кетди! Сизлар мени бахтли бўлишим ҳақида ўйламаяпсизлар! Мен фақатгина Закий акам билангина бахтли бўла оламан!
Шуъла шундай деб Закийни қўлларини тутди. Энг оғир руҳий травма ота учун шу бўлса керак. Қизинг қаршингда уялмай бошқа бир эркакни қўлини ушлаб турса...
— СЕН ҚИЗ... йўҚООООООООЛ КЎЗИМ КЎРМАСИН СЕНИ! ОҚ...ОҚ ҚИЛДИМ СЕН ҚИЗНИ!
Муҳаммад ака бор овозда қичқирди. Марҳабо опа Муҳаммад акани охирги жумлаларини эшитиб,карахт бўлиб қолди.
— Жон дадаси,ундай қилманг! Илтимос.

Қизи деб эрини оёқларига ётди.
— Дада... — Танзия ва Узро ҳам нима қиларини билмай қолишди.
— Ойи,ялинманг у одамга!
Шуъла гапиришда давом этди:
— Сиз шу пайтгача бу одамни ҳизматида бўлдингиз,гапини икки қилмадингиз. Хатто етимчасидан меҳрингизни аямадингиз. Лекин бу одам нима қилди?! Уйни ҳар бурчагига ўлган хотинини суръатларини илиб чиқди. Сизни кўнглингиз ҳам деб ўтирмади. Бизни кўз олдимизда етимчасини эркалар, бизни чеккага чиқариб қўярди. Ваҳоланки, биз ҳам уни фарзанди эдик ойи. Мен,Узро ва Комил. Уни фарзанди эдик. Аммо у доим бола ажиратди. Биринчи аёлидан бўлган опамни кўп суйиб,бизни четга чиқарди. Бу одамдан ич-ичимдан нафратлансам ҳам,сиртимда кулиб туришга мажбур эдим. Мени ҳеч яхши кўрмади! Мен-ку майли,аммо ўғлини ҳам ҳеч суймади. Фақат касалванд хотинидан қолган қизини суйди.
Шуъла гапини тугатиши билан юзига қайноқ кафт учиб келиб тушди.
— Онам ҳақида яна оғиз очгудек бўлсанг,сени нимталаб ташлайман! — Қаршисида Танзия унга нафрат билан қараб турарди.
— Сени қандай ҳаддинг сиғди?!
Шуъла ҳам уни урмоқчи эди, Танзия қўлини ушлаб қолди.
— Менга қара — Қизни сочларидан сиқимлаб ушлади — Сен нонкўр экансан-ку. Дадам сени чет элларда ўқитдилар қизим олий маълумотли бўлсинлар деб. Ҳали ҳеч ким кийиб кўрмаган кийимларни кийдинг. Олтинларга буркандинг. Раҳматинг шуми?! Сен нонкўрни раҳматинг шуми?! Дадам сени бахтингни ўялаяпдилар! Қачон шуни тушунасан?!
— Сени ҳам Баҳодир деганига бераётганида бахтингни ўйлаганларми?! Қиз бола ҳолингда хотин қўйган эркакка турмушга чиқиб кетдинг. Тилло қизлари дуч келганга эрга тегса бўлади,аммо биз ўзимиз хоҳлаганга турмушга чиқа олмаймиз!
— ШУЪЛА ЮМ ОҒЗИНГНИ! САБРИМНИ СИНАМА!
Танзия қичқириб, Шуълани жағидан сиқиб ушлади.
— Оғзинг ортиқчалик қилаяпдими?! Қаердаги бир тайини йўқни деб,оилангдан воз кечаяпсанми?!
— Қўйиб юбор мени! Қўйиб юбор!
Шуъла юлқиниб-юлқиниб Танзияни чангалидан чиқиб олди.
— Керак бўлса ҳа. Севгим йўлида ҳар нега тайёрман!
— КЕЕЕТ! йўҚОЛ! КЎЗИМ КЎРМАСИН СЕН ҚИЗНИ. ОҚ...ОҚ...ОҚ ҚИЛДИМ!
Зорлана-зорлана шу охирги жумлаларни айтди Баҳодир ака.
— Шундоқ ҳам кетамиз. Юринг Закий ака,ортиқ бу ерда турмайлик.
Закийни қўлини яна ушлаб олди қиз.
— Шуъла,қизим — Марҳабо хоним қизига мунгли кўзлари билан қараб қолди.
— Ҳавотир олманглар,уни кўз қорачиғимдек асрайман. Тўйга албатта таклиф қиламиз.
Закий мазаҳ қилгандек кулиб,Шуъла иккиси машина олдига боришди. Шуъла ортига бир бора қараб ҳам қўймай,машинани олд ўриндиғига ўтирди. Закий бўлса рулни эгаллади. Машина тезликда дарвозадан чиқиб кетди.
— СЕН ҚИЗИНГА ТАРБИЯ БЕРА ОЛМАДИНГ ЛАЪНАТИ! СЕНИ ДЕБ БУГУН ҚИЗИНГ ЮЗИМГА ОЁҚ ҚЎЙИБ,БОШҚА БИР ЭРКАКНИ ТАНЛАБ КЕТДИ! СЕН ЛАЪНАТИНИ ДЕБ!
Муҳаммад ака машина кўринмай кетгач,бор аламини аёлидан ола бошлади. Аёл эшиги олдига қурилган тахтани ушлаб олган кўйи йиғларди.
— ТЕЗДА ХОНАГА КИР! СЕН БИЛАН ХОНАДАН ГАПЛАШАМИЗ!
Муҳаммад ака буйруқ бериб аравачасини ҳаракатлантирди ва уй ичига кириб кетди.
— Ойи — Қизлар дадаси кетгач,онаси олдига боришди.
— Ойижон,йиғламанг — Узро онасига ачинган кўйи гапирди.
— Қизларим, хоналарингизга боринглар. Мен дадангиз билан гаплашиб оламан.
Марҳабо хоним қизларига қарата синиқ жилмайиб, уйга кирди сўнг эса хонасига.
Муҳаммад акани ғазаби тарқамаган эди.
Марҳабо хоним деворга тиралиб қўйилган ҳассани олиб Муҳаммад ака олдига келди ва оёқларига ётди.
— Уринг,дадаси. Мен нодонни ўлдириб юборсангиз ҳам арзийди. Мен...мен доим яхши рафиқа,яхши она бўлишга ҳаракат қилдим. Аммо ҳеч бирини эплай олмадим. Мени кечиринг дадаси,кечиринг.
Марҳабо хоним ўкириб йиғлаганча, ҳассани Муҳаммад акани қўлларига тутқазди. Муҳаммад акани ҳам яноғидан ёш думалаб тушди.

Ҳассани отиб юборди.
— Сен ҳам мени кечир. Яхши эр бўла олмаганим учун. Доим сени айбдор санаганим учун,мени кечир.
— Ааааааа — Марҳабо опа Муҳаммад акани оёқларига қаттиқроқ ёпишиб,бақириб-бақириб йиғларди.
Муҳаммад акани қароқларида ёш эди.
Бу ҳаёт эркакни йиғлатмасин экан...