May 16, 2025

СУКУТДАГИ ЖАНГ

*

— Ягонам уйғон.
Айла барвақт туриб олиб, катта ётоқда кўрпага ўралиб олиб ухлаётган қизини уйғота бошлади.
— Майса, тур дедим. Қизалоғим. Сени боғчага ташлаб,ўзим ишга ўтаман.
Айла зирагини иккинчи қулоғига ҳам тақиб, энди Майсани юзидан ўпиб уйғотишни бошлади.
Майса юзига теккан иссиқликдан ғиншиб қўйди.
— Ойи,яна озгина — қиз шундай деб кўрпага қаттиқроқ ўралди.
— Бошқа мени ишдан келишимни кутмайсан. Ўз вақтида ухлашга ётасан. Сен шундай кеч ухлаб, эрталаб туришга қийналяпсан.
Айла сохта жахл қилиб,Майсани устидаги кўрпасини юлиб олди.
— Тез турчи. Талтайиб кетибсан. Тур дедим сенга. Ҳой қиз. Тур.
Майса онасини овозидан базўр кўзларини очиб ўрнидан турди. Киравот устида ўтирар экан бир кўзи юмиқ ҳолатда эди.
— Сочларингни қара ахволини.
Айла ётоқ устидаги Майсани кўтариб олиб ювинишхонасига олиб кириб кетди.
Майса кўзларини тинмай ишқалар,сочи ҳам бир ахволда эди.
— Гўзал қизим мени. Сендек қиз дунёда ягона.
Айла табассум қилиб, ўша ердаги тароқ билан қизни сочини тарай бошлади.
Қизнинг сочи чигал бўлиб қолганидан Айла чигални тушириш мақсадида қаттиқроқ тарар,бу Майсани жонини оғритарди.
— Ойи оғрияпди — қиз оғриқдан болаларга хос ғиншиб қўйди.
— Мен доим сенга айтаман. Сочингни ёйиб ётма деб. Эрталаб турсанг шундай чигал бўлиб қолади. Оз қолди тараб бўлдим деярли.
Айла қизни сочини силиқ қилиб тараб қўйди. Майсани сочи жуда узун ва чиройли эди. Айла охирги мартда Айла 8-ойлигида сочини олган. Шундан бери сочи ўсар, сочига тароқ теккизмас эди. Айла доим айтадиган гапи:
— Қиз боланинг ҳусни сочида.
Майса ҳам узун сочлари борлигидан фаҳрланарди.
— Ойи — деб қолди Майса.
Айла тароқни идишига солиб,қизни сочини йиғаётганди.
— Лаббай қизим.
— Бугун боғчамизда байрам бўлаяпди биласиз-а?
— Албатта биламан қизим. Эсимдан чиқармадим. Ишларимни дарҳол битириб,бораман.
— Сиз келишингиз шарт эмас. — Майсани тўсатдан айтган бу гапи, Айлани таажжублантирди.
— Нега қизим? — Айла қизини олдига чўкалаб,қўлидан ушлади.
— Бу байрам дадаси борлар учун. Боғча опамиз айтди. Ҳамма дадаси билан келиши шарт экан. Дадаларга сюрпириз бор экан.
Майса тўлқинланиб айтар экан,Айлани кулиб турган юзи ҳомуш тортди.
— Қизим биласан-ку даданг...
— Биламан,биламан — Айлани гапини шартда бўлди Майса: — Шу сабабли сиз дадамга айтинг. Бир кун ишларидан мен учун жавоб олсинлар. Мен уларни жуда соғинганман. Шу баҳона кўрган бўлардим. Илтимос ойижон — Майса икки қўлини жуфт қилиб олиб,онасига илтижоли кўзлари билан тикилар эди.
Айла нима деярини билмай қолди.
— Қизим — кўзлари ёшланди.
— Ойи, наҳотки мен учун вақт ажирата олмасалар? Битта-ю битта қизлариман-ку. Жон ойи айтиб кўринг. Келсинлар. Ҳар гал оталар мажлисига ҳам сиз борасиз. Бу сафар дадам келсинлар. Ўртоқларим "Сени даданг йўқми?" Дейишади. Мени дадам бор-ку ойи тўғрими?
Қизалоқ онасига умид ва маюс нигоҳлар билан қараб турарди.
Айла кўзидан томай деётган ёшни ортига қайтариб,ўрнидан турди.
— Албатта сени даданг бор ягонам. Мен даданга айтиб кўраман. Бугун вақтлари бўлса бирровга келиб кетадилар. Ҳўпми?
— РАҲМАТ ОЙИЖОН. СИЗНИ ЯХШИ КЎРАМАН!
Майса бирдан қийқириб юбориб Айлани бағрига отилди. Айла шифтга қараб қўйиб, у ҳам Майсани бағрига босди.
— Сен учун ҳаммасига тайёрман қизим.
Майсани бағридан чиқариб,икки юзидан ўпиб қўйди.
— Дадам келадилар уррааа!!!!
Майсани бахтлилигини кўрган Айлани юраги қон бўлаётганди.
— Майса қизим, юз - қўлингни ва тишларингни ювда кийиниб пастга туш. Нонушта қиламиз.
Айла Майсага табассум ҳадя этиб,ваннадан чиқиб кетди.
— Дадам келадилар,дадам келадилар. Ана энди дугоналаримга кўрсатиб қўяман,мени ҳам дадам борлигини билишади.
Майса хурсандчилик билан тиш чўткасини олди...

Айла хўргин кайфиятда ошхонага кириб борди. Зеҳра хоним бу вақт қаҳва ичиб,телефўнига келган янгиликларни кўрарди.
Айлани келганини красўфкасидан пайқади.
— Ассалому алайкум — Айла келиб жойини эгаллади.
Зеҳра хоним телефўнини йиғиштириб қизга тикилди.
— Ва алайкум ассалом. Тинчликми? Эрталабдан авзойинг бузуқ.
— Ойи, нега мен ёлғизман? — Айла тўсатдан шундай деб қолди. Бу гап Зеҳра хонимни ҳавотирга солди. Айла ҳечам ҳис туйғуларини ташқига чиқариган аёллар ҳилидан эмас. Кўз ёшини охирги томчисигача ичида сақлайди. Қалбида бўрон бошланса ҳам кулиб туришга ёки чақиб олишга ҳаракат қилади.
У доим қизи учун ҳам кучли аёл бўлишга ҳаракат қилди. Қизига ота бўлишга доим урунди. Лекин нимадир доим уни фақат она эканлигини,отаси бўла олмаслигини Айлага яхшилаб тушунтириб қўяди.
Негадир у бугун бошқача. Ҳар кунгидан ожиз у...
— Ойи мен ҳам чарчар эканман. Кучли бўлишдан,қатъиятли кўринишдан чарчар эканман.
Айла охири йиғлаб юборди. Зеҳра хоним қизига тушунмасди.
— Айла нима бўлди?
— Биласизми,Майса...
— Бувижон! — Айла энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди Майса қичқириб кириб келди.
Айла қизини кўрибоқ кўз ёшларини артиб табассум қилди.
— Мени ойпарчам. Яхши дам олдингми?
Зеҳра хоним Майсани пешонасидан ўпиб қўйди.
— Буви, бугун ваниҳоят орзуимга етишаман. Мен бу кунни 5-йил кутдим.
— Тинчликми? У қандай орзу экан? — қизиқсиниб сўради аёл.
— Дадам келадилар бугун. Мен улар билан учрашаман ва нега ойим иккимизни ташлаб сафарга кетганликлари ҳисобини сўрайман.
Зеҳра хоним қизни бу гапларини эшитиб бир зум ҳайрон бўлди. Ўткир нигоҳлар билан Айлага қаради.
Айла тилини тишлаганди.
— Айла бу нима деяпди?
— Ойи,ҳозир эмас — Айла онасига маюс кўз билан қараб, Майсани олдига чақирди ва тиззасига ўтқизди.
— Қизим, нонга сарёқ суриб берайми? Ёқтирар эдинг-ку.
— Йўқ ойижон. Дадам келсинлар кейин бирга овқатланамиз.
— Қизим,даданг байраминг учун бирровга келиб кетадилар. Бизлар билан уни овқатланишга вақти бўлар эканми?
— Мен айтаман ойи бирга кафега кириб овқатланамиз.
— Майса "Дадам,дадам" деявермасдан, ҳозир нонушта қил. Сир ейсанми? Нима ейсан? Танлаб еб тур. Мен ҳозир келаман.
Тиззасидаги Майсани стулга ўтқизган қиз, ўзи кўз ёшларига эркинлик бериш учун ошхонадан чиқиб кетди.
— Майса нурюзлигим — Зеҳра хоним Айла йўқлигидан фойдаланиб Майсадан бўлган воқеани билиб олмоқчи бўлиб гап бошлади: — Даданг бугун келар эканми? Ойинг шундай дедими?
— Ҳа,дадам келадилар бугун. Ойим "гаплашаман" дедилар.
— Даданг нега келади? Яъни ҳизмат сафари ҳали тугамаган бўлса.
— Бувижоним, бугун боғчада оталар байрами. Боғча опам "Отанглар билан келинглар" дедилар. Аслида оналар ҳам бориши мумкин. Албатта бу дадаси йўқлар учун. Лекин мени дадам борларку. Шу сабабли ойимга "Фақат оталар билан боришимиз керак экан,оналар бормас экан" дедим. Бу мени кичик режам бувижон. Орамизда қолсин фақат. Агар шундай қилмасам дадамни ҳеч қачон кўролмайман.
Зеҳра хоним набирасини гапларини беш ёшлик қизни гапларига сира ўхшатмади.
Майса бананни пўстидан очиб мароқ билан ер эди. Бугун қизни кайфияти яхши.
— Майса,еб бўлдингми? Кетамиз. Яна сени деб ишга кеч қолиш ниятим йўқ.
Айла шундай деб кириб келди. Юзи қизарган эди.
Майса ҳам ярими қолган бананини дастурхонга қўйиб,ўрнидан турди.
— Бувингни юзидан ўпиб ҳайр де. Кейин кетамиз...

*

Алим будулник овозидан кўзларини ғира шира очди. Кеча шундай хонасига кирибоқ кўзларини юмганди.
Хатто оёқ кийми ҳам ечилмаган. Боши эса чидаб бўлмас даражада оғрир эди. Кечаги воқеаларни ҳеч бирини эслай олмасди. Эсида қолгани Айлани "Хўроз қичқирмасидан шу ерда бўл" дегани.
Алим будулнигига қарабоқ кўзи чиқай деди.

Соат 7:40 ни кўрсатиб турарди.
Алим апил тапил ўрнидан турди.
— Кеч қолдим...Эй тўхта — ваннага кириб кетаётган ўзини тўхтатди.
— Нима қилибди кеч қолсам? Менга ҳамма нарса можна. Агар ўша сариқ чаён индаса ўзим биламан унга қандай дарс беришликни. Мураббий бўлса ўзига. Бу сафар жим туриш йўқ. Кимсан Алим Алимканов ман-а? Секин қимирласам ҳам бўлади. Ҳали фўрмам ҳам тайёрмас. Мендан спортчи чиқмаслигини исботлайман.
Алим шундай деб хотиржамлик ила ювинишхонасига кириб кетди...