May 7, 2025

НОМУС

#Номус🍂

*

Зойир иш столида ўтирар экан, нега бунчали Моҳинага азоб берётганлиги ҳақида ўйларди.
— У қизни нега қийнаяпман? Ахир у ҳақида ҳали яхши билмайман-ку, ким нима деса ишониб кетавердим. Лекин Дилрабо ҳам у қизни номуссизлигини айтяпди. Нуқул у қизга қарасам юрагим алланечук уради, уни ёшланган кўзлари,узун-узун киприклари,тилла ранг сочлари, Аллоҳ фақат у қизга бундай чирой берган,лекин у чиройини ёмон йўлда ишлатди. Уни севиб қолишдан ўзинг асра Аллоҳим — Дерди Зойир ўйга толганча. Унинг ҳаёлларини эшик тақиллаши бузиб юборди. Стулига қулай жойлашдида "Киринг" деди. Эшик очилиб чамаси ёши 20-21-лар атрофидаги ёш йигит кириб келди.
— Ассалому алайкум қалайсиз? — Йигит жилмайди.
— Сенмидинг куйдирги? — Деди Зойир стулига бошини охиста қўяркан.
— Кимни кутаётган эдингиз?
— Сенга нима? Нега келдинг?
— Зойир ака менга бир чиройли қиз керак, ота-онамга кўрсатишга. Ота-онам уйланасан дея қўйишмаябди.
— Мендан қандай ёрдам керак?
— Сиз қиз топиб беришингиз керак.
— Балки келин рўлини ҳам ўйнаб берарман? — Зойир асабийлашди.
Бояги йигит Зойирни бу гапига хандон отиб кулиб юборди.
— Нега куласан? Кулгили гап айтдимми?
— Гапларингиз бирам ажойиб, ҳали ҳам ўзгармагансиз — Йигит кулиш асносида деди.
— Асабимни бузябсан Ҳабиб.
— Ҳўп,ҳўп — Кулиш шу онда тўхтади.
_ Бир қиз бор чиройли,уни кўрсанг севиб қоласан. Ўша қиз мендан сенга совға —Зойир истамас эди,аммо шу ишни қилишга у мажбур. Юрагидаги ҳисларга қарши бориши керак у.
— Биласиз-ку Зойир ака мен унча-мунча қизни севавермайман.
— Лекин у қизни севиб қоласан. Эртага ёнимга кел. у қизни чиройли қилиб тайёрлашади ва сенга ўз қўлларим билан тутқазаман. Хатто у қиз ювош қўйдек.
— Ўўў майли эртага ёнингизга бораман. Айтканча ота-онаси борми?
— Ғирт етим.
— Мммъ майли кўрушгунча — Ҳабиб кулимсираганча хонадан чиқиб кетди.
Зойир бўлса эшик ёпилгач маюс жилмайди.

*

— Ростан ҳам Моҳина сизни уйингизда яшаябдими? — Дерди Ҳабиба ҳайрат билан.
— Ҳабиба битта нарсани минг мартда сўрадинг,ҳа деябман-ку. Ҳа бизникида яшаябди.
— Ишониш қийин. Ростанам кеча шу ишни қилдингми? Моҳинани номусидан айирмоқчи бўлдингми? — Ҳабиба яна қизиқувчанлик билан сўради.
— Уф,уфф,уффф бунча серсаволсан? Ҳа деяпманку. Ҳа.
— Бугун унда сизларникига бораман. Бир Моҳинани адабини берай — Ҳабибани юзида тушуниб бўлмас жилмайиш акс этди.
— Ҳозир дарсдан қочамиз,сумкаларимиз ёнимизда. Унда кетдик.
— Дадамни биласан-ку Дилиш. Дарсдан қочганим қулоқларига етиб борса 1-ҳафта уй қамоғига маҳкум қиладилар. Ҳамма нарсамни олиб қўядилар — Дилрабони бу гапидан сўнг, Ҳабибани юзидаги табассум кетиб,Дилрабога қарата шундай деди.
— Бунча қўрқоқсан? Ҳеч нима қилмайди,мени айтди дейсан. Юрақол — Дилрабо Ҳабибани гапларига эътибор қилмай, қўлидан судираб мактаб ҳовлисидан олиб чиқиб кетди...

*

Ҳабиба ва Дилрабо уйга етиб келишди,уйга кириб келишлари биланоқ уларни илиқ чеҳра билан Настинка кутиб олди.
— Ассалому алайкум хоним — Ҳар доимги табассум билан деди.
— Моҳина қани? — Дилрабо оёқ киймини ечмасидан шу савол билан Настинкага юзланди. Настинка ҳайрон қолди "Қайси Моҳина?"деди ичида.
— Настишим саволимни қайтарайми? — Дилрабо ҳар доимги киноясини қилди.
— Узр хоним Моҳина деган қизни танимайман. — Настинка бошини қуйи эгди.
— Янги ҳизматкорни айтябман,қаердаа?— Асабийликдан бақирди Дилрабо.
— У.у уми,у.у эрталабдан бери йўқ, унга сизни хонангизни тозалашни топширгандим, хонангизга чиқиб кетгани бўйича ҳали йўқ.
— Нега кўчадаги исқиртга хонамни тозалашни топширасан аҳмоқ! — Дилрабо Настинкани бу гапидан сўнг жазавага тушди. Овоз тўни ўз-ўзидан баландлади. Настинка қўрққанидан қалтирар эди.
— Дилрабо ўзингни бос,юр хонанга чиқиб кўрайлик — Деди Ҳабиба. Дилрабо Настинкага бир қадам яқинлашди ва:
— Агар яна бир мартда алла кимларга хонамни тозалашни топширсан чиройликкина юзингдан асарам қолмайди — Дилрабо Настинкани қулоғига шивирладию ундан узоқлашди. Настинкани юзи докадек оқариб кетканди.
— Ҳаби юр хонамни бир томоша қилайлик — Дилрабо Ҳабибани қўлидан ушлаб хонасига олиб чиқиб кетди.
— Бу қиз нега бунақа? Бировга азоб беришни хуш кўради — Настинка Дилрабони орқасидан қараркан,ўзига ўзи шундай деб қўйди.

Дилрабо хонасига кирди-ю, кўрган манзарасидан қотиб қолди. Ҳабиба ҳам шўкда эди. Хона жуда чиройли, озода, лекин уларни эътиборини киравотда ётган Моҳина тортди. Дилрабо Ҳабибага қараб жилмайди.
— Урушишимизга зўр бахона топилди Ҳаби.
— Бечорагинам мазза қилиб ухлаябди, ҳозирги бошига тушадиган ишлардан ҳабари ҳам йўқ.
— Қани бошладик _ Дилрабо киравот ёнига бориб, Моҳинани турта бошлади.
— Фохиша тур ўрнингдан,фохишаа тур! — Бақирди Дилрабо. Моҳина кўзини ғира-шира очди.
— Нима бўлди? — Уйқусираб гапириб олди.
— Ҳозир сенга кўрсатаман нима бўлганини — Дилрабо Моҳина сочидан ушлаб киравотдан турғизди. Моҳина энди тушунди нима бўлётганини.
— Д.и.р.л.а.б.о — Ҳар кунги дудуқланиш.
— Ҳа Дилрабоман, кимни кутгандинг? Энди сени акам ҳам қутқара олмайди — Дилрабо Моҳинани юзига қарата тарсаги тушурди. Моҳина ерга йиқилиб тушди.
— Ҳали сенми мени ётоғимда ётадиган? Хонамни ифлос қилдинг — Дилрабо бақириб Моҳинани сочидан ушлаб ердан турғизди.
— К.к.э.э.ч.ч.ч..и.р — Деди дудуқланганча. Кўз ёшлари юзини юварди.
— Ҳаби қўлини ушла — Буйруқ берди Дилрабо. Ҳабиба "Ҳўп" деганча қизни иккита қўлини орқага қилиб ушлади. Дилрабо қизни қорин қисмига биринчи муштни тушурди. Қиз оғриқдан инграб юборди.
Ҳа,у ўзига ваъда берганидек кучли бўла олмади...

Дилрабо Моҳинани юзига тинмай урар,қиз унсиз йиғларди. Дилрабо чарчаб қолди шекилли киравотни бир бурчагига ўтирди.
— Қўлларини қўйиб юбор! — Деди чуқур-чуқур нафас олар экан. Ҳабиба индамай қизни қўлларини қўйиб юборди,қиз оёққа ҳам тура олмай ерга йиқилди.
— Бечорагинам,сенга ачиняпман — Ҳабиба мазаҳ қилгангудек гапирди. Моҳина ҳеч нарсани ҳис қилмасди.
— Ҳаби, бу исқиртни ўрнидан турғизда хонадан чиқариб ташла — Деди Дилрабо.
Ҳабиба ерда ётган қизни сочларидан ушлаб ўрнидан турғизди ва судирай бошлади. Эшик ёнига етганда,қизни ташқарига улоқтирди.
— Раҳмат де Дилиш сенга ачинди,ўзи сендек фохишаларни ўлдириб юбориш керак — Ҳабиба шундай деб эшикни қарсиллатиб ёпди. Моҳина ерда унсиз йиғлаб ётарди.
— Д..д.д...а..ж..ж.ж..о..о..н — Моҳина зорлана-зорлана шундай деди-ю, хушидан кетди.
Дилрабо бўлса хонасида қилган ишидан мамнун жилмайиб ўтирарди.
_ Бопладинг, бирам мазза қилдим — Ҳабиба кулиб деди.
— Баттар бўлсин,бунақаларга буям кам.
— Дугон қўрқиб кетябман ишқилиб ўлиб қолмайдими?
— Бунақалар ўлмайди. Жони қаттиқ бунақаларни. Аллоҳ суйган бандаларини ёнига чақиради,бунақа бузуқларнимас.
— Бар-бирда, қизни кўрдингми? Ҳамма жойи кўкариб,бурунлари қонаётганди — Ҳабиба қизни бояги ахволини кўз олдига келтириб шундай деди. Дилрабо буни эшитиб бир туки ҳам ўзгармади.
— Умримда сендек қўрқоқни кўрмаганман. Ҳеч нарса қилмайди. Жони қаттиқ,тегирмонга солсан бутун чиқади.
— Моҳина!! — Ташқаридан Настинкани қичғири эшитилди. Дилрабо ва Ҳабиба югуриб хонадан чиқишди. Чиқишса Моҳина ерда хушсиз ётарди,уни бошида Настинка кўз ёш тўкарди.
— Дилиш бунга нима бўган? — Деди Ҳабиба ерда қонга беланиб ётган Моҳинага ҳавотир билан қараркан.
— Ҳаби мен бунчалик қаттиқ урмаган эдим.
— Жин урсин!... Энди Нима қиламиз?
— Тез ёрдамга телефўн қил. Бў!
— Ҳўп — Ҳабиба телефўнини олиб тез ёрдам чақирди.
— Настинка йиғлашни бас қил!— Асаби бузулган қизни Настинкани хўнгиллаши қаттиқроқ асабийлаштирди.
— Хоним ўлиб қолсачи?
— Ўлмайди қўрқма. Ҳаби тез ёрдам чақирдингми?
--- Ҳ.ҳ ҳа-деди Ҳабиба дудуқланганча.
— Бу ерда нима бўлябди? — Дея зиналардан охиста қадамлар билан Малоҳат опа чиқиб келди.
Уни кўзи ерда қонга беланиб ётган Моҳинага тушди.
— Нима бўлди бунга?
— О.о ойи биз хонадан чиқсак Моҳина қонга беланиб ётган экан, Настинка эса Моҳинани бошида кўз ёш тўквотган экан — Ҳаёлига келган биринчи ёлғонни гапирди қиз.
— Ҳеч тиниб тинчимисанлая. Тез ёрдам чақирдингларми?
— Ҳаби чақирди.
— Уфф,уф тез ёрдамни кутгунимизча қиз ўлиб қолиши мумкин. Ҳабиба,Настинка қизни кўтарингларда Зойирни хонасига олиб киринглар.
— Нега айнан акамни хонасига?
— Сенга нима? Қаққайиб турмасдан ишни бошланг.
— Ҳўп — Настинка ва Ҳабиба Моҳинани кўтариб Зойирни хонасига олиб киришди, устини чойшап билан ёпиб қўйишди.
— Шифохонага обормаймизми?
— Жиннимисан? Бизни обрўйимизга тўғри келмайди. Шу ерда даволайверамиз.
— Ҳмм — Дилрабо лабини буриб қўйди. Тез ёрдам келди, Моҳинага биринчи ёрдамни кўрсатишди. Зойирга ҳам хабар беришди, Зойир Ҳабибга хабар берди, улар ҳам етиб келишди. Дилрабо Ҳабибни кўриб номига жилмайди.
— Қизга биринчи ёрдамни кўрсатдик, лекин ахволи жуда оғир, уни шифохонага олиб боршимиз керак.
— У уйда даволанади, тажрибали шифокорингизни бизникига юборинг — Деди Зойир.
— Лекин...
— Бизни эшитмадингизми? Битта ҳамшира шу ерда қолиб қизга қарасин. У уйда даволанади дедим — Докторни гапиришга ҳам йўл қўймади Зойир.
— Яхши, Гули шу ерда қоласан. Қизга яхши қарайсан дея ўйлайман _ Доктор ёнида у билан келган ҳамшира қизига қараб шундай деди.
— Ҳўп бўлади.
— Майли биз борақолайлик Аллоҳ шифо берсин — Дўктор хонадан чиқди. Настинка "Мен кузатиб қўяман" деб у ҳам хонадан чиқиб кетди. Моҳина уйқудаги малика мисоли ухлаб ётарди.

— Зойир ака бунча бу қиз чиройли? — Моҳинани чиройидан Ҳабибни кўзи қамашганди. Моҳинадан кўзларини уза олмай қолди.
— Шу қиз сенга совға.
— Тузалиши билан олиб кетаман оппоғимни Ҳабиб айярона кулди.
Уларни ёнига ноз карашма билан Дилрабо ва Ҳабиба келди.