May 14, 2025

СУКУТДАГИ ЖАНГ

*

Айла уйига ҳам етиб келганди. Машинасини четроққа қўйиб ўзи уйи эшигини тақиллатди. Чиройли бир уй эди.
— Ойижон! — эшик очилиши билан ёши 5-лар атрофидаги қиз югириб келиб Айлани бағрига отилди.
Айла бу қизни кўриб табассум қилди ва қизи тенги чўкалаб ўтирди. Қизни бағрига босди.
— Ох жоним мени — Айла қизни юзидан чўлпиллатиб ўпа бошлади.
— Нега ҳалигача ухламадинг гулғунчам?
Айла қизни кўтариб олиб уй ичига кирди.
— Сизни кутдим-да ойижон — қиз эркаланиб шундай деди.
— Бу қизинг мени кун бўйи чарчатиб юборди. Боғчага бормайман деб жанжал қилсада — Айланинг онаси бўлмиш Зеҳра хоним эшикни ёпиб қизни ортидан кириб борди.
— Нега бундай қилдинг қизим?
— Ойи мен мактабга боришни истайман. Боғчага детскийлар боради-ку.
Қиз ўзи гапирган гапдан пиқиллаб кулиб юборди. Айла бўлса қизининг гапларидан кулиб қўйди. Бу кичкина зумраша доим уни юзига табассум югуртирган.
— Мактаб ёшига етсанг албатта борасан мактабга. Ҳозир бўлса боғчага бориб аввало боғчада савод чиқаришинг керак қизим. Иккинчи мени ҳафа қилиб "Боғчага бормайман" демагин. Ҳўпми гўзалим?
— Ҳўп ойижон.
— Ақллигим мени — Айла қизни юзидан ўпиб қўйди.
— Қани энди ухлаймиз. Мени ачўм қиб ухлашни истайсанми?
— Албаттада ойижон — қиз Айлага қаттиқроқ ёпишди.
Айла бўлса хонаси томон ҳаракатланган эди ҳам,онаси тўхтатди.
— Майса қизим онанг билан гаплашадиган гапим бор. Сен хонага кириб ухлашга ҳаракат қилиб кўр. Онанг ҳам тезда ортингдан киради.
Зеҳра хоним Айлани қўлидаги қизга қараб шундай деди.
— Мени сиз билан гаплашадиган гапим йўқ. Агар эрталабги мавзуда бўлса илтимос мени тинч қўйинг.
Айла қатъий гапириб яна йўлида давом этганди, Зеҳра хоним йўлига туриб олди.
— Сен мени бирдона қизимсан. Ҳамма она қизини бахтини ўйлагани каби,мен ҳам сени бахтингни ўйлаяпман. Остонадан совчиларни кети узулмаябди. Фарзандинга оталик қиламан деганлар ҳам бор булар орасида. Бирига розилик бер тамом. Кўзим очиқлигида сени ўз эганга топширай. Нима ажирашган битта сенмисан? Ёлғизлик худога хос қизим.
Бу сафар Зеҳра хоним асабий тўнда гапирди.
— Ойи, боламни олдида бу мавзудан гап очманг демабмидим? — Айла ҳам асабийлашишни бошлади.
Майсани ерга қўйиб, чўкалади. Қизни тушунарсиз кўзларига боқди:
— Қизалоғим сен хонага кириб тур. Мен ҳам ортингдан кириб бораман. Бувинг билан гаплашиб олишим керак. Борақол фариштам.
— Ҳўп бўлади ойижон — Майса югуриб хонага кириб кетди.
Қизи кетганини кўрган Айла,қаддини тик тутиб онаси билан юзма-юз келди.
— Майса кетди. Энди нима гапингиз бўлса гапираверинг.
— Мени гапим шу эди. Турмушга чиқ.
— Ойи,сизга эрталаб яхши тушунтира олмаганга ўхшайман-а? Истамайман. Турмушга чиқишни истамайман!
Айлани овози баландлади.
— Нимани истайсан унда?! — Зеҳра хоним ҳам бўш келгиси келмади — Ҳамма ҳам сени ваҳший эрингдек эмас! Ҳа,яна бу ҳаёт! Сен тинмай қоп урадиган ринг эмас!
— Ойи,мени тинч қўйинг. Яхши ҳам оғирлигим сизга тушмайди. Эсиздан чиқарманг мени ҳисобимга яшаётганингизни. Мен қизимга 5-йил ота ҳам, она ҳам бўлди. Бундан кейин ҳам шундай бўлади. Майсани олдида ҳар нарса деяверманг! Мени ва қизимни эр ва ота мавзуси билан бошимизни оғритманг. Тинч яшашимизга қўйиб беринг! Ҳуқо ҳаққи жонимга тегдингиз!
Айла бақириб, ғазаб билан хонасига кириб кетди.
— БАРИБИР МЕНИ АЙТГАНИМ БЎЛАДИ. ҚАЧОНГАЧА БУНДАЙ ЮРМОҚЧИСАН?! ЛАЪНАТИ*
Зеҳра хоним ортидан бақириб қолди...
Айла хонасига кирди. Майса ҳали ухламаган катта киравотда ёлғиз ўзи шифтга қараб ётарди.
Айла қизини кўриб табассум қилди.
— Мени гўзал қизим қани?
Айла тезда қизи олдига бориб,киравотга ётиб олди. Қизни бўлса бағрига олди.
— Кўрмаяпсизми ойи? Шу ердаман-ку — қиз майин кулимсиради.

— Кўряпман қизим. Қани энди ётиб ухла. Кеч бўлиб қолди.
Қизни устини яхшилаб кўрпа билан ўраган Айла,сочидан силаб ётарди.
— Ойи, мени дадам қачон келадилар? — Майса ҳар доимги саволини берди.
У қанийди билса, бу саволдан онасини кўнгли қандай эзилишини.
— Даданг ҳозир узоқ сафарда. Тез кунларда келиб қолади. Сабр қил қизим.
Айла кўзидан энди чидай деган ёшни қўли билан сидириб,табассум қилди.
— Мен дадамни бир мартда бўлса ҳам кўрмаганман ойи. Тезроқ келсинлар,кўрай.
Қиз қаердан ҳам биларди, дадасини қаердалигидан хатто онасини ҳам ҳабари йўқ.
— Ҳўп қизим. Мен даданга айтаман. Энди ухла. Эрталаб боғчага боришинг керак.
Айла Майсани бошидан ўпиб қўйди.
— Яхши дам олинг ойижон — Майса ҳам онасини юзидан ўпиб,кўзларини юмди.
— Сен ҳам қизим.

*

— Сен бола яна ичдингми?! — Самад бей эшикдан кириб келган ўғлига қараб ўшқирди.
Алим чайқалиб-чайқалиб юришидан ичгани яққол билиниб турарди.
— Ҳа ичдим! Бугун орзуларим ўлганини нишонлагим келди!
Алим аччиқ кулиб юборди.
— Юзсиз! Мен сенга нима дегандим?!
Самад бей Алимга қарата тарсаги тушурди.
— УРИНГ ДАДА! ЯНА УРИНГ! ОРЗУЛАРИМНИ ЁЪҚ ҚИЛГАН ИНСОНДАН БУНДАН ОРТИҚ НИМАНИ КУТИШИМ МУМКИН?!
— Яна қанақа орзу?! Нима саҳнада гитара билан қўшиқ айтишни сен орзу деяпсанми?! Шу эдими сени орзуинг?! Мени ўғлим машшоқ бўлмайди! Сен спортчи бўласан тушундингми?! Яна бир мартда шу орзуингдан гап очгудек бўлсанг ўзим биламан сени нима қилишни! Ҳозир бўлса хонанга йўқол! Бадбўй ҳидингдан олдингда туриб бўлмаябди.
Самад бей жахл билан ўшқириб,зиналардан кўтарилиб кета бошлади.
— Спўртчи эмиш. Спортчи бўлар эканман?! Аҳаҳаҳа — Алим бор овозда кулиб юбориб,деворни ушлаб қолди.
Деворга суяниб у ҳам зиналардан чиқиб кетарди...