May 23, 2025

СУКУТДАГИ ЖАНГ

*

Айла қизини боғчага ташлади-ю, ўзи бўлса тезда ишга келди. Ёрдамчисидан Алим келдими ёки йўқ шуни сўради. Ёрдамчи эса ҳали келмаганини айтди. Айла қўлидаги тилло соатига қараб қўйиб, қош чимирди.
— Мен унга хўроз қичқирмасидан шу ерда бўл дегандим. Илк кунидан гапимни икки қилаяпдими? Келсин кўрсатиб қўяман, Айла Зейнабова билан ўйнашишни! — Айлани жахли чиққанди.
Тезда кийиниб чиқиб,ишни бошлаб юборди. Қолган йигитлар билан шуғулланар экан,икки кўзи эшикда эди.
Алимдан бўлса ҳали бери дарак йўқ. Айла Самад бейга ҳам қилишни ўйлаб кўрди.
Ва бир тўхтамга келиб телефўнини чиқарган ҳам эди,кўзи узоқдан хотиржамлик билан юриб келаётган Алимга тушди. Уни хотиржамлиги аёлни қаттиқ ғазабланишига сабаб бўлди.
— Шахзодамизни ўзлари-ку. Буни хотиржамлигини.
Айла йигитларга топшириқ бериб,ўзи бўлса Алим билан шуғулланишга кетди.
Йигит ёнига етиб келган аёл,икки қўлини бирлаштирди.
— 2-соат кечикдинг. Мен сенга кеча нима дегандим?! — Қошларини чимирди Айла.
— Ухлаб қолибман. Шунга ваҳима қилиш керакми? — Алимнинг хотиржамлик билан сўзлаши аёлни асаб томирларини чирт-чирт узарди.
— Менга қара йигитча — Айла Алимга икки қадам яқинлашиб,кўзларига тикилди: — Бу ер сенга дискотека эмас, истаган вақтинг келиб кетадиган. Бу ер жанг майдони. Кеча тушунтира олмадим шекилли? Сен спортчи бўлиш учун келгансан бу ерга,раққоса бўлиш учун эмас.
Айланинг гаплари қайсидир маънода Алимни ғурурини қитиқлаб қўйганди.
— Энди бўлса сен мени эшит! — Алимнинг ҳам ғазабдан кўзлари қисилди ва шу охангда гап бошлади: — Мен спортчи бўлишни истамаганман. Спортчи бўламан деб мусиқа мактабини ҳам тамомламаганман. Мен ҳеч қачон спортчи бўлгим келмаган! Дадам мажбурлаяпдилар. Мен дадам сенга бераётган пулни икки ҳисса қилиб ҳар ой тўлаб бораман. Сен эса дадамга мени доим мақтаб, яхши ўзлаштираётганим ҳақида гапириб борасан. Мен бўлса эски ҳаётимга қайтиб, саҳнада гитара чалиб мусиқа айтишни тўхтатмайман. Тушундингми мени?!
— Ёлғон гапиришимни истайсанми? — Айла лаби четида кулди.
— Хоҳласанг буни ёлғон дея тушун, хоҳласанг савоб иш деб. Бу мени қизиқтирмайди.
Алим Айладан сантиметрлар узоқлашди.
— Агар сендек хотинчалиш ўғлим бўлганидами, шу ерга кўмиб юборардим.
Тамом! Айла бу сафар жуда қаттиқ гапириб юборганди. Алимнинг эркаклик ғурури уйғониб, кўзи қонга тўлди.
Қандай қилиб Айлани буғиб деворга тираб олганини ҳам тушунмай қолди.
— Сен...сен ҳозир нима дединг?! Ким хотинчалиш? Қайтар гапингни! Нима дединг?!
Алим ғазаб билан ўшқирди. Айланинг юзида бўлса ғолибона табассум акс этганди.
— Ҳ.ҳаа j.j.ja.a.a.x.x.l.l.i.i.i.ng ч.ч.и.қ.қ.қ.д.и.и.м.и? С.с.с.э.э.э.н.д.да ҳ.ҳа.а.м ғ.ғ.ғ.ғ.у.у.р.р.р.у.р б.б.б.о.о.о.р.р.м.и?! — Айла кучли қўллар жангалидан чиқолмай,базўр дудуқланиб гапириб олди.
— Айла хоним. Ҳой нима қилаяпсан? — Шу пайт Жиҳан келиб қолди. Бир урунишда Алимни Айладан узоқ қилиб, ерга ирғитди. Айла чуқур-чуқур нафас оларди. Бўйнида эса Алим ҳозиргина қолдирган из.
— Яхшимисиз Айла хоним? — Жиҳан деворни ушлаб ўқчиб-ўқчиб йўталётган Айланинг олдига тезлик билан борди.
— Й.й.а.ах.х.ш.ш.и.м.а.н — Айла каловланиб шундай деди—ю, ўзини тутиб қаддини ростлади.
— Жиҳан, ҳозироқ челакда сув билан пол латта келтир.
Айла қатъият билан гапирди. Жиҳан буйруқни сўзсиз бажарди.
Айла челакдаги сувни Алимни оёғи тагига ташлади.
— Латта билан бу ерни ёғ тушса ялагудек қиласан. Бирорта чанг қолиб кетганини кўрсам, қайта-қайта бажараверасан!
Алим челакдаги сувга бир қаради-ю, ўрнидан турди. Чанг бўлган шимини қоқиб,Айлага қараб тиржайди.
— Мен сенга қулинг эмасман! Ўзинг қилиб ол бу ишларингни!
Алим оёғи билан челакни тепиб юборди. Челак бўлса йиқилиб,челакдаги сувга полга оқиб кета бошлади. Айла Алимнинг бу ишидан қаттиқ ғазабланганди. Ўзини босишга урунмасин,Алим уни қуйишқондан чиқарганди.

Айла кўзини юмиб очди.
— Жиҳан, бу ерни тозалаб ол ва қаршимдаги безбетни кўзимдан йўқот. Кўзим кўрмасин уни.
Айла шундай дея кетди. Жиҳан нима қиларини билмай қолди. Алим бўлса бу сафар ютиб чиққанидан мамнун эди.
— Мен кийиниб чиқаман — Алим сумкасини елкасига илиб, кийинишхонасига кетди.
Жиҳан эса сувни тозалаш учун бел боғлади.
Айла машқ қилаётган бир нечта йигитларга қараб туриб,Алимни қандай одам қилиш ҳақида ўйлаб қолди.
Нима қилса Алим одам бўлади? Шу ҳақида бош қотирар эди қиз.

*

— Майса — қиз ҳаёл суриб ўтирар эди,олдига дугонаси келди — Бугун сени даданг келадими? — деди қиз кўзларини болаларга хос сузиб.
— Ҳа,албатта келадилар — Майса фаҳрланиб шундай деди.
— Сени даданг йўқ деб эшитганмизку.
Яна бир қиз келиб сухбатга қўшилди.
— Нега йўқ эканлар? Мени дадам борлар ва бугун келадилар. Ҳали айтган гапларинг учун пушаймон бўласанлар!
Майса ғазабланганди. Тезда ўтирган стулидан туриб,улардан узоққа бориб олди. Кўзлари ёшланди қизни.
— Дадажон бугун келинг. Сизни соғиндим.
Қиз кўзидаги ёшларини сидириб, дераза олдида турган тувакдаги гулга қараб яна ҳаёлга берилди...