НОМУС
— Вой ана бузуқни қизи келябди — Деди Дилрабо узоқдан келаётган Моҳинани кўрсатиб.
— Биласизларми? Битта гап бор. Онасини кўриб қизини ол деган. Ўша гап баъзи бировларга айтилган — Деди Дилрабо кесатиб.
Моҳина уларни ёнига яқинлашиб қолганди.
— Тўғри айтасан Дилрабо — Дилрабонинг гапига қолган дугоналари ҳам қўшилишди.
Моҳина уларни ёнига етиб келди.
— Қалесизлар қизлар? — Деди жилмайиб.
Қизларнинг энсаси қотди.
— Сен келишингдан аввал яхши эдик — Деди Дилрабо. Моҳинанинг жилмайиб турган юзи ғамгин тус олди.
— Сен нима ўзингни фаришта дей ўйлайсанми? Онанг ким эди-ю,сен ким бўлардинг? Ўзи сен мактабда ўқишгаям нолойиқсан. Худо билади, сен ҳали бокирамисан? — деди Сева сақичини чапиллатиб. Моҳинанинг жахли чиқсада ич-ичидан қийналсада жим бўлди.
Қолган қизлар Севанинг гапига баралла кулиб юборишди. Дилрабо номига жилмайиб қўйди.
— Севагинам бунақа қизлардан худо асрасин. Сен айтгандай бокирамасдир — Деди Ҳабиба уларнинг сухбатига аралашиб.
Моҳинанинг кўзи жиққа ёшга тўлди. Мактаб атрофи боллар билан тўлганди, ўриндиқда ўтириб баъзилари телефўн ўйнашар, баъзилари қизлар билан гаплашиб турарди.
— Бас қилинглар қизлар. Сизлар ҳам қиз боласизлар, уялмисиларми бир қизнинг номини қорага булғаб. Қизларнинг андишаси, уяти, ибо-ҳаёси қаерга кетди? Шунчаликка ҳам борасиларми? Сизларнинг ҳам она туққан-ку, уялмай бир қизнинг бу ерда хохлаганча ҳақорат қилябсизлар. Сизлар ҳам қиз боласизлар, сал уялинглар — Деди бир қиз ўртага тушиб.
Моҳина унсиз йиғларди, айби бордай, ердан кўз узмасди.
— Сен чакагингни ўчир тўрт кўз. Бизни она туққан бўса ҳам, сени онанга ўхшаб ахлатга ташлаб кетмаган — Деди Дилрабо энсасини қотириб.
Тўрт кўз яъни Аминанинг бу гаплар жонидан ўтиб кетди ва индамай синф хонаси тарафга югурди.
Қолган қизлар Моҳинани ерга уришда давом этди. Баъзилар: " Бузуққи қиз " дейишарди, яъна баъзилар " Етимча " дейишарди. Яъна шунга ўхшаган ҳақоратли гаплар гапиришарди. Моҳина жимгина эшитарди. Шу пайт киришга қўнғироқ чалинди.
— Сен билан ҳали гапимиз тугамади етимча — Деди Дилрабо ва қолган қизлар билан мактабнинг ичкарисига кириб кетди.
Моҳина оғзига қўлини қўйиб бақириб-бақириб йиғларди. Ерга ўтириб қолди.
— Айбим нима Аллоҳим? Айбим онам шунақалигими? Қачон мен ҳам бошқа қизлар сингари дугоналар орттираман? Қачон? — Моҳина бақириб-бақириб йиғларди. Унинг отаси 2-йил аввал вафот эткан, отаси қурулишда ишларди, унинг душманлари жуда кўп эди, бир кун бинонинг энг теппасига чиқиб ишлаётканда, унинг душмани баланддан итариб юборишган. Нақт 14-қаватдан тушган. Воқеани ўша жойида вафот эткан. Моҳинанинг онаси Зайнаб опа кейин ичкиликка берилди ва уйга ҳар-хил эркакларнинг олиб кела бошлади. Билмасдики бу ишлари қизининг келажагига таъсир қилишини. Шундан кейин мактабда гап сўз тарқалди, Моҳинага ҳамма бузуққа қарагандай қарашарди, Моҳинани яхши кўрадиган йигитлар ҳам, уни ёнини оладиганлар ҳам энди уни бузуққа чиқаришганди. Ўқитувчилар эса Моҳинани дарсга киришини исташмас эди. Директор Моҳинани яхши кўргани учун уни мактабдан ҳайдамади. Моҳина доим авратини ёпарди 5-вақт намозни канда қилмасди. У гўзаликда ягона эди. Кўзлари катта-катта худди линза таққанга ўхшарди, юзларида битта доғиям йўқ эди оппоғ эди. Лаблари қирмизи эди, Аллоҳ унга шунақа хусн берган эдики мактабдаги қизларни ортда қолдирарди. Сочлари жуда узун эди. Тарифлашга тил ожиз эди, сочларининг ранги тилла эди. Гўзалликда Селена Гўмиззи ортда қолдирарди...
Моҳина йиғлаб-йиғлаб синф хонаси ёнига борди, дарс бошланган экан, эшикни секин тақиллатди, ичкаридан йўғон овозда " Киринг " дегани эшитилди. Моҳина қўрқибгина эшикни очди. Қараса Алгебра дарси экан. Моҳинани ўлгудай ёмон кўрадиган устознинг фани экан.
— Ассалому алайкум устоз. Кирсам бўладими? — Деди Моҳина хонага кирмай туриб эшикдан мўралаб.
Алгебра устоз унга бир қараб қўйди-ю, бошқа қарамади.
Моҳина йўқдай дарс ўта бошлади. Моҳина "Гапирайми?" деб ичида ўйлаб турди.
Шунда ҳаёлларини Дилрабонинг йўғон кулгуси бузиб юборди.
— Нима бўлди? — Деди Алгебра устоз кўзойнагини бироз пастга тушириб.
— Устоз хонани қаранг сасиб кетди, бузуқ эса ҳали ҳам эшикдан мўралаб турибди, илтимос устоз бира тўла эшикни ёпсин. Унi бу одати кулгимни қистатябди — деди Дилрабо янада қаттиқ кулиб.
Ҳамма унга бошқача қарарди. Алгебра устоз яна кўзойнагини кўзига қулай тақиб, Моҳинага қаради. Моҳина пастга қараб турарди.
— Эй сен ёнимга кел — Деди Алгебра устоз.
Моҳина индамай ёнига борди.
— Лаббай устоз — Ҳали ҳам ердан кўз узмаган холда турибди.
— Сен ва онанг фахш ботғоғига ботгансанлар. Сенлар кофирсанлар. Онанг Аллоҳни таниганда эди, ҳар бир кун қизи бор уйга ўйнашини етаклаб келмас эди. Сен менга ёқмайсан. Онанг ким-у, сен ким бўлардинг. Шу ердагиларнинг барчасини тарбиясини бузасан, шунинг учун мактабга ҳам келмай қўяқол — Деди Алгебра устоз.
Моҳина сукут сақларди. Урушишга уни хулқи йўл қўймасди.
— Устоз буларга кофир тушунчаси камлик қилади, булар яхудийлар — Деди Ҳабиба.
Моҳина яна жим. Синфдаги боллар кулиб юборишди.
— Кофирларга ўлим — Деди Ҳабиба.
— Устоз булар бизнинг юртда яшашга нолойиқ, биз билан дарс ўтишга, бир партага ўтиришга нолойиқ. Булар бут санамларга сиғинади, сигирларга сиғинади. Аллоҳнинг таниганда Моҳинани ўзига ўхшаган бузуқ онаси ҳар бир кун ўйнашлари билан қучоқлашиб келмас эди. Моҳина ҳам нафсини онаси сингари қондиради — Деди Дилрабо.
Моҳина тамом бўлди, бошқа чидолмади, Дилрабонинг кулиб турган юзига бориб тарсаги тушурди. Алгебра устоз ўрнидан туриб кетди, ҳамма шўкда эди, Дилрабо юзини ушлаб қолди.
— Сенлар Аллоҳнi танисанларми? Агар сенлар Аллоҳнинг таниганларинда менга бундай сўзларни айтмасдиларинг. Айбим Нима? Айбим ўша онанинг фарзандилигимми? Мен дунёга келётганимда, буни фарзанди ё уни фарзанди бўлай деб танламаганман. Аллоҳ мени шу ота-онага берган. Тўғри сенлар ҳозир мени кофирга чиқарёткандирсанглар, сенлар айтканчалик кофирдирман, лекин ҳеч қачон бут санамларга сиғинмаганман. Мени ҳам роббим бор. Мен ҳар доим у билан 5-маҳал учрашаман, унга дардимни, ичимдагилар дастурхон қиламан. Битта у мени тушунади, ва мен айтган нарсани бир кун келиб муҳайё қилади. Кофирсан деган одамнинг ўзи диндан ажралиб қолган шуни унутмаларинг. Сенлар фариштамисанлар? Агар сенлар фаришта бўлганларингда бу гапларни айтмасдиларинг. Жаннатдан жойин тайинми? Менга бундай гапирасанглар. Жаннатга кирасанми? Буни Аллоҳ билади. Тарбия берган ота-оналаринга минг лаънат. Сенлар отангни жаннат эмас дўзохга олиб кириб кетасанлар. Ҳайф бўсин. Устоз сизга битта гапим бор, инсофни ўзизга берсин — Моҳина ҳам йиғлар ҳам бақирар эди. Ҳамма жим уни тингларди, Моҳина гапини якунлагач хонадан югуриб чиқиб кетди. Устоз шўкка тушиб қолганди.
— Б.б.б болалар д.д дарс ўтамиз. Қани ҳамма ёнидаги вазифасини бажарсин — Деди устоз кўзойнагини тўғирлаб жойига ўтираркан.
Қолганлар ҳам бу воқеаларни бир онда эсдан чиқариб ёнидаги вазидасини бажаришга тушиб кетди.
— ( Ҳали сендан қасд оламан Моҳина ) — Деди Дилрабо юзини ушлаб...
Моҳина уйга йиғлаб кетарди.
— Кечир Аллоҳим қизишиб кетдим, лекин нима қилай? Улар гапирмагунимча қўйишмади-да — Дерди.
Уйига ҳам яқинлашиб қолди, қўшнилар уни кўриб ғийбат қилишга тушди. Атайдан Моҳина эшитадигандек овоз тўнини баландлатиб гапиришарди. Моҳина барчасини эшитарди, лекин жим эди.
— Вай ана Зайнабни танбал қизи келябди. Онаси ким эди-ю, қизи ким бўларди? Бу қиз ҳам бошқа бир эркакларни кўнглини хушлиди-да. — Деди қўшнилардан бири.
— Тўғри айтас қўшнижон. Бу ҳам Зайнабнинг бир тури — Деди яъна биттаси.
Шунга ўхшаган гаплар гапиришарди. Моҳина жим дарвозаси ёнига келди. Киришга юраги бетламади, лекин ўзида журъат топиб кирди. Кирдию қотиб қолди, кўзи жиққа ёшга тўлди. Супада бир эркак Зайнабни қучоқлаб ўтирарди.
Зайнабнинг устида кийимлари йўқ адйўлга ўралган эди. Моҳина бу манзарани томоша қила олмади. Отилиб уй ичкарисига кириб кетди. Зайнаб Моҳинани кўрди лекин индамади.
— Қизингми? — Деди эркак.
— Ҳа қизим.
— Бунча офатижон. Менга бер хохлаганча тўлайман.
— Жиннимисиз? У ҳали Бокира бўлса сизни эса эрга теккан икки қизиз бор. Буни бойроғига пуллайман. Нима сизга мен етишмаябманми? — Деди Зайнаб энса қотирганча. Эркак уни юзидан ўпиб қўйди.
— Жоним менга ортиғи билан етишасан — Эркак жилмайди, Моҳина кириб кеткан уйга қарар экан.