НОМУС
Дилрабо тўғри келиб ўз-ўзидан Ҳабибни юзидан силаб кетди. Бу Зойир ва Ҳабибни ҳайратга солди. Дилрабо хонада акаси борлигини ҳам унутган эди. Юзсизларча Ҳабибни юзи бўйлаб қўлларини юрғизар эди.
— Дили нима қиляпсан?! — Зойир синглисини бу ишидан ғазабланди. Гапирар экан тишлари ғирчиллаб кетди.
Ҳеч бир акага ёқмайди, синглиси кўз ўнгида бегона эркак кишини юзидан силаб турса.
— Нима қилибман акажон? — Дилрабо кинояли тарзда жилмайди.
— Ҳабибни юзидан қўлингни олда ўзингни йиғиштириб ол! — Зойир жиддийлигини йўқотмай шундай деди.
— Уф ака, қўйсангизчи. Эскича фикрлашни қачон йиғиштирасиз? — Дилрабони юзи акасини гапларидан бужмайиб кетди.
— Ҳабиб — Зойир синглисига гапириш бефойда эканлигини билиб, Ҳабибга қаради — Бир нима дейсанми бугун? Яқинда уйланадиган бўлиб турибсан, яна етмаганига бошқа бир қизга юзингни силатиб турибсан.
— Дилрабо — Ҳабиб Дилрабони ўзидан узоқ қилиб, гапиришга киришди: — Акангни гапи тўғри. Илтимос ўз чегарангни бил! Сенга ярашмайди.
Ҳабибни бу сўзларидан қиз ғазабланди.
— Сатқайи одам бўлмай кетинглар. Ҳабиб шу кунгача тушуниб етмадингизми? Мен сизни севаман — Дилрабо дадил шундай деди. Бу хонадагиларни икки карра ҳайрон қолдирди. Дилрабо яна гапиришда давом этди: — Сизга эсимни таниганимдан бери ошиқман! — Дилрабони кўзлари беихтиёр ёшланди.
Қолганлар жим эдилар. Дилрабони сўзларига тушунишмасдилар.
— Сен мени севасан? — Ҳабиб сукунатга якун ясаб шундай деди.
Дилрабо Ҳабибни қучоқлаб олди.
— Илтимос севгимни рад қилманг. Ортиқ яшира олмайман. Сизни жуда яхши кўраман. Сизга бор ҳаётимни бағшида қиламан, мендан кечмасангиз бўлди.
— Дилрабо — Ҳабиб тирмашётган қизни ўзидан узоқ қилди — Мени ҳам тушун, мен сенга ёмон кўз билан ҳеч қачон қарамаганман. Мен сени сингил сифатида яхши кўриб,ҳурмат қиламан. Сен дўстимни синглисисан. — Дилрабо Ҳабибни бу гапларидан тезда йиғлашга тушди.
— Меники бўлас, эшитяпсизми? — Дилрабо бақириб,Ҳабибни ёқасидан олди. Ёқасини силталаб бақирар эди: — Меники бўлмасангиз ҳеч кимники бўлмайсиз, йўл қўймайман!
— Бас қил!! — Синглисини бу шармандагарчилигига чидай олмаган Зойир, бақирди.
— Дилрабо мен яқинда унга уйланаман. — Ҳабиба Моҳинага ишора қилди.
Дилрабо қаттиқ ғазабланганди. Қўллари Ҳабибни ёқасидан бўшаб,Моҳинага ғазаб билан тикилди.
— Уни ўлдираман! Уни йўқ қиламан! У мендан севгимни тортиб ололмайди. Бунга йўл қўймайман.
Дилрабо қичқириб,Моҳинани ёнига юриб борарди. Зойир югуриб бориб Дилрабони йўлини тўсиб,қизга тарсаги тушурди.
Қиз бирдан жимиб қолди.
— Балки бу томошани бас қиларсан?! Шарманда қилдинг одамни. Аҳмоқ қиз! — Ўшқирди Зойир.
Дилрабо энди унсиз йиғлар эди.
— Ҳар доим шуни омади келган. Нафратланаман бундан. Фохиша бўлса ҳам ҳаридори кўп эди. Лаънати,ифлос. Жирканч.
Дилрабо алам билан сўзлади-да,холсиз ерга ўтирди...