НОМУС
Йигит уйига келди, машинасини гаражига қўйди ва машинадан тушди. Орқа тараф эшигини очиб қизнi кўтарди.
Йигитнинг уйи жуда ҳашаматли эди, худди қасрга ўхшарди. Дарвозаси ёнида иккита қўриқчи турарди. Жуда ажойиб услубда қурилганди. Йигит қизни уй ичига олиб кирди.
— Настинкаааа, Настинкааа — Йигит ҳизматкорини чақирди, чиройли оқ кўфта ва пирамўй юбка кийган қиз пайдо бўлди, фартуглари ҳам ўзига жуда ярашганди. Юзида жуда чиройли ҳоли бориди, киприклари унча узун эмасди теккис эди, қўшлари қоп-қора, лаблари қирмизи, сочлари каре бўлиб кесилган, бир сўз билан айтганда жуда чиройли қиз эди.
— Лаббай жаноб — Деди Настинка чиройли табассум билан.
— Қўлимдаги қизга хона тайёрла — Деди йигит жиддий. Настинка йигитнинг қўлидаги қизга қаради-ю, ҳуши бошидан учди, кўзлари жиққа ёшга тўлди, жилмайиб турган юзи ғамгин тус олди.
Бир муддат йигитнинг қўлидаги қизга қараб қолди.
— Настин, Настииин — Дея бақирди йигит.
Шундагина Настинка ҳаёлларини йиғиб олди.
— У.у узр ж.ж.ж жаноб — Деди дудуқланиб.
— Нега ҳаёл суриб қолдинг?. Бу қизга ҳизматкорлар хонасини тайёрла бўл тез — Дея бақирди йигит.
— Ҳўп бўлади — Қиз югуриб кетиб қолди, балки кўзидаги мавжланган ёшларни кўрсатгиси келмагандир.
Йигит қўлидаги қизни кўтарган кўйи ҳизматкорлар хонаси тарафга йўл олди.
Ҳизматкорлар хонасига етиб келганда, йиғи овозлари эшитилди, бир қиз ўзига-ўзи гапириб йиғларди.
— Настинка аҳмоқ қиз, Зойирдай йигит сендек оддий ҳизматкорга қарармиди ақлингнинг йиғ, қўлидаги қизни кўрдингми жуда гўзал эди, сочларини қара узунлигини, ҳозирги йигитлар фақат шундай қизларга қарайди, сендай калларга эмас — Қиз ҳам хонани тозаларди ҳам йиғларди,ҳам гапирарди.
Йигит қўли бандлиги учун оёғи билан эшикни тепиб хонага кирди.
Қиз уни келганини кўриб кўзидаги ёшларни артди.
— Ж.ж жаноб хона тайёр — Настинка қуйи бошини эгиб югурганча хонадан чиқиб кетди.
Йигит кулганча қизнинг киравотга охисталик билан ётқизди ва устини ёпди. Унга бироз тикилди, кейин ҳаёлларини йиғволиб:
— У бир Фохиша,гўзаллигидан шу йўл билан фойдаланади, ҳисларингни жиловла Зойир, хис-туйғуларга берилма, сен ота-онанга қория қизга уйланаман дегансан, у эса бир фохиша йигитларни кўнглини овлайдиган бир фохиша — Зойир ўзига шундай тасалли берди-ю, хонадан чиқиб кетди.
Меҳмонхона тарафга борди, онаси ўтирган экан, секин онаси ёнига бориб ўтирди. Онаси унга ҳайрон қаради.
— Ойи биласизми... — Деди ўйланиб
— Айтсанг биламан-да, болам. Нимани бошладинг яна? — Деди онаси оғлига жиддий боқиб.
— Она катта иш қилиб қўйдим
— Нима қилдинг? — Онанинг жахли чиқа бошлади. Зойир эса гапни чўзарди.
Зойирнинг онасини жахли чиқарди.
— Гапирасанми? — Дея бақирди.
— Ойии уйга бир қизни олиб келдим. Жуда қийналган қиз экан. Шунга рахмим келиб, олиб келавердим, уни ҳизматкорликка ишга олдим — Деди Зойир онасига ундаги реакцияни кўриш учун қарар экан.
— Қиз? Яна қанақа қиз? Мени уйимга ўзинг билан кимларни илакиштириб келдинг?
— Ойи айтябман-ку, қийналган экан, онаси касал, отаси эса вафот этган экан.
— Кўчадаги қизлардан ҳар-балони кутиш мумкин, шу қаёғдаги қизни бўхтонларига ишондингми?
— Ойииииии у қаёғдаги қиз эмас — Зойирнинг ҳам жахли чиқа бошлади.
— Севиб ҳам қолдингми ҳали?
— Уфф жонга тегдингиз, бунча савол бераверасиз, у қиз ҳизматкорликка ишга кирди, ҳизматкор бўп ишлайди.
— Ҳўп яхши ҳизматкор бўп ишлайди, ўзи қани қизни?
— Ҳушидан кетди, ҳозир бўлса ҳизматкорлар хонасида.
— Майли қиз ўзига келиб олсиn, эртадан иш бошлайди — Малоҳат опа Зойирнинг онаси шундай дея меҳмонхонадан чиқиб кетди.
Зойир жуда хурсанд эди.
— Акаааааа — Меҳмонхонага унинг синглиси кириб келди, Зойир унга қаради.
— Нима дейсан Дилрабо?
— Эртага мактабга бориб келинг.
— Нега?
— Бир қизни со...— Дилрабо энди гапирмоқчи эди, унинг эътиборини меҳмонхонага бир ахволда кириб келган Моҳина тортди ва тили айланмай қолди...
Дилрабо акасини ёнидан узоқлашди, Моҳина бир Дилрабога, бир Зойирга ҳайрон қараб турарди. Дилрабо Моҳинани ёнига келди-ю, унинг қўлларидан эзиб юборгудек ушлади.
— Сен бу ерда нима қилаябсан? — Дея бақирди қиз. Моҳинани қўли оғрирди, Дилрабонинг узун тирноқлари Моҳинанинг қўлига ботиб,унинг жонини баттар азобларди.
— Жавоб бееееер!!!! — Қиз овозини янада баландлатди, Моҳина жим эди, гапира олмасди, ҳатто тили калимага келмасди. Дилрабо узун тирноқларини янада қаттиқ Моҳинанинг қўлига ботирди, Моҳина бу оғриқларга чидолмай йиғлаб юборди. Зойир эса томошабиндай Дилрабонинг хатти-ҳаракатларини кузатарди. Моҳинани азобланётгани Зойирга ҳам ёқарди, шунга индамай синглисининг ҳаракатларини кузатишни афзал билди.
— Ака бу жувон бизни уйда нима қилябди? — Қиз бир четкада уларнинг кузатиб турган Зойирга юзланди.
Зойир чуқур "ух" тортди.
— Синглим афсуски бу бизни янги ҳизматкоримиз.
— Нимааааа? — Моҳина ҳам Дилрабо ҳам бақириб юборишди.
Зойир эса уларга қараб номига жилмайиб қўйди.
— Йўқ асло бунга йўл қўймайман,бу жувон ҳизматкоримиз бўлмайди — Дилрабо ғазабдан бақирди. Синглиси нега бунчали асабийлашётганини тушунолмаган Зойир, турган жойидан бир метрча узоқлашиб синглиси ёнига келди.
— Нега бунча асабийлашябсан Дили? — Дея ўзини қийнаёткан саволни берди йигит.
Дилрабо узун тирноқларини баттар Моҳинанинг қўлига ботирарди. Моҳинанинг жони оғриса ҳам жим эди,жим. Сукут сақларди, ҳар доимгидек қиладиган ишини қиларди. Зойир Моҳинага қаради, қизнинг кўзларига қараши билан дардни,аламни,изтиробни, чорасизликни,зулмни кўрди.
Қизни кўзлари ёшланишга ургурган эди.
Зойир энди Дилрабога қаради, унинг нафратдан қизарган юзини кўрди.
— Қизни қўлини қўйиб юбор — Деди Йигит синглисига жиддий қараркан.
— Асло у азобланиши керак — Деди Дилрабо ўткир нигоҳларини Моҳинага қаратаркан.
— Менимча ортиғи билан азобланди — Йигит Дилрабони қўлига энди қўлини югуртирганди, жахил билан Дилрабо Моҳинага тарсаги тушурди.
Моҳинанинг ҳоли қолмагани боис ерга йиқилди.
— Насибангни олдингми фохишаааа? — Деди жахил ва ғазаб билан.
Моҳина юзини ушлади ва кўз ёшлари билан Дилрабога қаради. Дилрабо қилган ишидан хурсанд кишидек мамнун жилмайди.
Дилрабо ушлаган қўли қизариб қон талаш бўлиб қолганди. Ҳам юзи, ҳам қўли оғриқ берарди.
Бечора қизнинг юзи қизариб кўзини ёни кўкарди.
— Қўриқчилааааааар!!!!! — Бақирди Дилрабо овози борича, иккита қўриқчи шу онда ҳозир-у-нозир бўлди.
— Мамби Фохишаааа сизларга совға мендан — Деди Дилрабо қўриқчиларга жилмаяркан.
— Бугун сахийсиз хоним, қолганлар билан ҳам бўлишамиз бу жанонни — Дея иккита қўриқчи Моҳинанинг ёнига яқинлашишди ва икки қўлидан ушлаб ўрнидан турғазишди..
Моҳина энди жим йиғламай, овози борича йиғлаб юборди.
— М.м менга тегинменглар! Ди..ди..л..р..аа.б.б.о — Моҳинанинг гаплари узулиб кела бошлади.
Дилрабо завқ билан кузатарди. Зойирнинг ич-ичидан Моҳинага раҳми келарди.
— Дилрабо сени таний олмаябман, қачон бунчали ўзгардинг? — Деди Зойир нафрат билан.
— Сиз Лондонда ялло қилётканиз-да, мен бу ерда бошқа Дилрабони яратдим. У Дилрабо олдингидек юввошмас, вахший акажон — Дилрабо "Акажон" сўзига алоҳида урғу берди-да, зина тарафга одимлади, аввал Моҳинага қараб — Бу менга тушурган тарсагинг учун дугонажон — Дея зинадан теппа қаватга чиқиб кетди.
Иккита қўриқчи Моҳинани мажбурлаб уйдан олиб чиқиб кетишди.
— Қўйиб юборинглар мени илтимос — Моҳина қанча уларга ялинмасин бефойда эди.
Улар Моҳинани бир уйчага олиб боришди, уйчанинг ичига олиб киришди.
Уйчанинг ичи жуда чиройли эди.
— Жек сен бошқаларни чақириб кел,бугун бир бу жонка билан кўнгилхушлик қиламиз — Деди Аҳмад. Жек уйчадан чиқиб кетди.
— М.м менга тегинманглар — Деди Моҳина бир бурчакда тиззасининг қучоқлаганча ўтирар экан.
— Улар келгунча мен бошлаб турай — Аҳмад шундай деб Моҳинага тобора яқинлашарди, Моҳинанинг қўлларидан ушлади-да,ўзига тортди.
Моҳина бир деганда Аҳмаднинг қучоғида пайдо бўлди. Аҳмад Моҳинанинг лабидан бўса олди, узоқ бўса олишда давом этди.
Моҳина ўзидан жирканиб кетарди. Аҳмад бўса олишни тўхтатиб,Моҳинанинг сочларига қўлини юрғизди.
Ҳамма жойига қўлини юрғузиб кўрди.
Моҳина бу иблиснинг қўлларидан чиқишга ҳаракат қиларди.
— Типирчилама жоним,азгина қолди — Аҳмад Моҳинанинг киймини охисталик билан еча бошлади.
— Йўўўўўўўўўўқ! — Моҳина қичқириб юборди.
— Ўчир овозингни!!!! — Аҳмад Моҳинани бағридан чиқардида, унга тарсаги тушурди,қиз бечоранинг овози чиқмай қолди.
Аҳмад Моҳинани кўтариб, киравотга отиб юборди. Моҳина жуда қаттиқ тушди.
Аҳмад ўлжасига ташланётган шердак яна Моҳинага яқинлаша бошлади. Моҳинанинг киймини ертиб ташлади.
— Ёоо Аллооооооооооҳҳҳ! — Моҳина бор кучининг тўплаб бақирар эди.
Шу пайт уйчанинг деразаси синиб тушди. Аҳмад дераза синган томонга қаради-да, яъна Моҳинага қаради.
— Қўлингни торт ифлооос! — Моҳина Аҳмадни уриб, юзларидан тиндалар эди.
Аҳмаднинг жахли чиқиб Моҳинага мушт тушурди, Моҳина лабида иссиқ қонни ҳис қилди.
Шу пайт Зойир уйчага важоҳат билан кириб келди. Киравотда тинмай типирчилаётган, Аҳмаднинг қўлидан чиқишга ҳаракат қилаётган, Моҳинага қаради.
Шахдам қадамлар билан юриб келиб Аҳмадни киравотдан итариб юборди. Моҳина нажоткорига қаради,қараса теппасида Зойир турибди.
— Х.хўжайин — Деди Аҳмад дудуқланиб.
— Ўчир итт,ҳалиям гапирябсанми? — Зойир Аҳмадга мушт тушурди ва Моҳинани туришига ёрдамлашди, эгнидаги сипартивкасини Моҳинани кўриниб қолган жойларига ёпиб қўйди,Моҳина юм-юм йиғларди.
— Сен ва бошқалар билан эртага бошқача гаплашаман — Зойир Аҳмадга қаҳир,ғазаб,нафрат билан қараб қўйди-да уйчадан Моҳинани олиб чиқиб кетди. Моҳинани уйига олиб борди.
— Настинкаааа,Настинкаа — Зойир бақирди, Настинка уйқусираб чиқиб келди.
— Лаббей — Деди эснаганча.
— Бу қизни ҳизматкорлар хонасига олиб бориб ётқиз, ёрилган,кўкарган жойларига малҳам қўй. Эйй мени эшитябсанми? — Зойир Настинкани сочидан тортди, Настинка қаршисида Зойирни кўриб уйқусиям ўчиб кетиб сергак тортди.
— Ҳа,ҳа эшитябман.
— Ҳозир нима дедим? — Зойирнинг қошлари чимирилди,Настинка бошини қуйи эгди.
— Узр эшитмадим
— Яхши бошқатдан қайтараман, бу қизни ёрилган,кўкарган жойларига малҳам қўй, жойига ётқиз эрталабгача бошида бўл, оғриқ қолдирувчи дори бер,эртадан яхши бўлса иш бошлаши мумкин.
— Вай бу қизга нима бўлди? — Деди Настинка қалтираганча, Зойирнинг пинжига кириб олган Моҳинага қараб.
— Савол бермай айтганларимми қил — Деди Зойир жиддийликни йўқотмай.
— Ҳўп бўлади. Аввал сиззи қўйиб юборсин.
— Моҳина мени қўйиб юбор!
— С.с.с.о.в.у.қ — Деди Моҳина қалтираганча.
Зойир Моҳинани даст кўтарди-да, ҳизматкорлар хонасига олиб борди, кетидан Настинка ҳам эргашди.
Зойир Моҳинани киравотга ётқизди, Моҳина ухлаб қолганди.
— Айтганларимни сўзсиз бажар,қиз эрталабгача яхши бўлсин — Зойир хонадан чиқиб кетди.
Настинка ўзига-ўзи минғирлади:
— Нима мен бунга фариштамидим? Бир кунда тузатиб берадиган. Қўрс, қўпол. Майли Настинка ишни бошла,бечора қизни бу холга солганни қўллари синсин илойим — Настинка шундай деб Шкафдан аптечкани олди, ва Моҳинани ёрилган жойига, кўкарган жойига малҳам сурди, қўлини боғлаб қўйди. Устини чойшаб билан ёпиб қўйди.
— Тегма,менга тегма — Моҳина алаҳсирашнини бошлади.
— Бечора қиз, мен шу ерда қолай бугунчали, эртага ўзига келар — Дея Настинка диванга ўтирди ва кўзларини юмиб биринчи тушини кўришда давом этди.
Моҳинанинг кўзига қуёш нурлари туша бошлади,кўзларини охисталик билан очди, ён атрофга эътибор берди, чойшабни очиб кўйлакларига эътибор берди кўйлакларига тегилмаган ўша-ўшайди. Қўли боғланган, жавон устида сув билан дори турарди. Моҳина кечаги бўлган воқеаларни эслаб кўзига беихтиёр ёш олди.
— Раҳмат Аллоҳим, кеча мени асрадинг,агар асрамаганингда номусимдан айрирган бўлардим. Номус қиз бола учун энг улкан бойлик — Деди Моҳина ҳиқиллаб йиғлаганча.
Эшик очилиб янги кийимлар билан Зойир кириб келди. Моҳина уни кўриб кўз ёшларини қўллари билан артиб ташлади.