April 23, 2020

3 - МАЪРУЗА. ОҒИР АТЛЕТИКАДА ТАСНИФЛАНИШ ВА АТАМАЛАР

РЕЖА:

1. Кириш

2. Таснифлаш

3. Атамалар

4. Назорат саволлар

5. Қўлланилган адабиётлар

 

1. Кириш.

Оғир атлетикачилар машғулот жараёнида хусусияти ва йўналиши хар хил бўлган машқлардан фойдаланадилар. Машқларни тўғри таснифлаш, тизимлаштириш ва ўкув - машғулот жараёнида аниқ атамаларни қўллаш мухим ахамиятга эга. Машғулотларда қўлланиладиган машқлар жуда кўп. Уларнинг хаммасини кўриб чиқиш, уларга педагогик ва физиологик тавсиф беришнинг деярли имкони йўк. Бироқ ҳар хил машқларда умумий педагогик ва физиологик қирраларни топиш ва уларни гуруҳларга бирлаштириш, яъни машқларни умумийлиги бўйича таснифлаш мумкин.

 

2. Таснифлаш

«Таснифлаш» сўзи лотинча «разряд» ва «бўлиш» сўзларидан иборат бўлиб, иккита маънони англатади. Улардан бири - қандайдир бир тушунчаларни (объектлар, предметлар, ходисалар, ҳаракатлар ва бошқалар) алоҳида категорияларга тақсимланади. Иккинчиси - умумий белгилар ва улар орасидаги қонуний боғликликларни ҳисобга олган ҳолда хосил қилинган категорияларга (бўлимлар, разрядлар, гурухлар ва х.к) бўлинган тушунчаларнинг бир бири билан боғлиқлиги тизимини англатади.

Машқларнинг таснифланиши деганда уларни гурухлар ва кичик гурухлар бўйича (жиддий белгиларига боғлиқ равишда) тақсимлашнинг маълум бир тизими тушунилади.

Оғир атлетикада иккита асосий машқлар гурухи ажратилади классик ва ёрдамчи.

Классик машқларга мусобақалар дастурига кирувчи штангани даст ва силтаб кўтариш киради.

  • Ёрдамчи машқлар
  • умумий ривожлантирувчи
  • махсус ривожлантиручи

машқларга бўлинади. Умумий ривожлантирувчи машқлар оғир атлетикачининг умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш, унинг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун қўлланилади; бунда улар техник тайёргарликга нисбаттан кам таъсир кўрсатади. Махсус машқлар махсус жисмоний тайёргарликни оширишга ва оғир атлетика машқлари техникасини такомиллаштиришга қаратилган.

Оғир атлетикачиларнинг ёрдамчи машқлари шартли равишда гурухларга бўлинади. Кўрсатиб ўтилган гуруҳларда бажарилиш шартларига кўра бир биридан фарқ қилувчи кўп сонли кичик гурухлар ажратилади.

  3. Атамалар

Оғир атлетикада атамалар - бу ушбу спорт туридаги ўзига хос махсус тушунчаларнинг йиғиндисини ифодаловчи атамалар тизимидир.

Мутлоқ куч - бажаришда мускуллар кучи ёки бутун гавда оғирлигини хисобга олмаган холда инсон томонидан намоён қилинган кучдир.

ШКС - штанга кўтариш сони.

Юклама хажми - маълум бир вақт оралиғида бажариладиган машқларни сони. Оғирликни кўтариш сони ёки унинг вазни (кг ёки тонна) билан ифодаланади.

Юклама шиддати коэффиценти (ШК) - штанганинг ўртача оғирлигининг классик икки курашда кўрсатилган натижга нисбати.

Юкламанинг нисбий шиддати (НС) - штанганинг ўртача оғирлиги.

Бошланғич вазн - атлет ўзининг мусобақадаги биринчи уринишини бошлайдиган штанга оғирлиги.

Ўлик нукта - амплитуда нуқктаси бунда, ётиб штангани сиқиб кўтариш, штанга билан ўтириб –туришларни бажариш пайтида снарядини ҳаракатланиши сустлашади ёки тўлик тўхтайди.

Штангани ердан узган вақти (ШУВ) - штангани супадан узиш вақти.

Эгилиш - гавдани олдинга, орқага, ён томонларга букиш.

Орқага эгилиш - машқ бажариш пайтида гавдани орқага эгиш билан букилиш.

Таяниб чўккалаш - чўккалаш фазаси, бунда оёқ қадамлари супага тегади.

Чўкиш - атлетнинг штанга остига чўккалагандан кейин пастлашиши.

Штанга билан ўтириб – туришлар - елкада ёки кўкракда турган штанга билан ўтириб - туришлар, кейинчалик штангани оёқлар ва гавда тўлиқ тўғрилангунича юқорига кўтарилиш.

Қайта ушлаш -силтаниш охирида грифни ушлаб турган қўлнинг ҳолатини ўзгартириш.

Қўйғич - штанга грифининг жойлашиш баландлигини ошириш (оғир атлетика машқларини бажариш пайтида) уларга штанга қўйилади.

Уриниш ёндашиши - битта уринишда штангани қўлдан қўймай, у билан бир марта ёки кўп маротаба машқ бажариш.

Тезлашиш - даст кўтариш ва силтаб кўтаришда белгача кўтариш фазасидан сўнг оёқлар ва гавдани фаол ёзиш хисобига спорт снарядининг жадал ҳаракати.

Амортизация фазаси ва финал тезланиш-

Тортиш - (чўзиш узатиш) - штангани маълум бир баландликкача кўтариш.

Ён тарафга чўккалаш - оёқларни ён томонга узатган холда чўккалаш.

Қайчисимон чўккалаш - оёқларни олдинма орқага йўналишида узатган холда чўккалаш.

Кўкракка кўтариш - силтаб кўтариш машқлардаги биринчи усул.

Ярим силташ - чўккаламасдан ва штангани қайд килмасдан кўкракдан силтаб кўтаришни бажариш.

Ярим чўккалаш - оёқларни тиззалардан бир оз буккан холда (кўпи билан 90˚ бурчак остида ) чўккалаш.

Тортиш (чўзиш)- оғирликни чўккалаб туриб кўкракка ёки тўғриланган қўлларга юқорига кўтариш.

Даст кўтариш - мусобақа машқи бўлиб бунда штанга битта ҳаракат билан қўллар тўғрилангунча юқорига кўтарилади.

Даст кўтаришда ушлаш - даст кўтаришни бажариш учун штангани ушлаш кенглиги.

Даст кўтариш машқлари - даст кўтариш техникасини ўрганиш ва такомиллаштириш хамда атлетнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун махсус машқлар.

Бадан киздириш вазни - машғулот ёки мусобақа вазнларини кўтаришдан олдин атлет бадан қиздиришни бошлайдиган штанга оғирлиги. Оғир атлетика машқида атлетнинг максимал натижасига (фоизларда) нисбатан олинган юклама шиддати машғулот, хафта, ой, йил учун хисоблаб қўйилади.

Ёзилиш - тезлашидан кейин гавда ва оёқларни тўғрилаш.

Ўртача вазн ёки юклама шиддати (Ўрвазн) - машқлар давомида (машғулотда, хафтада, ойда, йилда) кўтарилган умумий килограммлар йиғиндисини ШКС га нисбати.

Устунлар - силтаб кўтариш, сиқиб кўтариш машқлари ва ўтириб - туришларни бажариш учун уларга штанга қўйилади.

Икки кураш йиғиндиси - спортчининг якуний натижаси (кг да), у оғир атлетикада (даст ва силтаб кўтаришда) ги натижаларни умумлаштириш натижасида хосил қилинади.

Силтаб кўтариш - классик машқ, иккита уринишда бажарилади; биринчиси - штанга кўкраккача кўтарилади; иккинчиси - кўкракдан юқорига қўллар тўғрилангунгача силтаб кўтарилади.

Силтаб кўтариш машқлари – силтаб кўтариш техникасини ўрганиш ва такомиллаштириш хамда атлетнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш учун махсус машқлар.

Силтаб кўтаришда ушлаш - силтаб кўтаришни бажариш учун штангани ушлаш узунлиги.

Кўкракдан силтаб кўтариш - силтаб кўтариш машқининг иккинчи уриниши.

Белгача кўтариш - штангани чўккалаш бошланишидан олдин супадан кўтариш.

Машғулот вазни - атлет кўпроқ машқ қиладиган штанга оғирлиги.

Кўтаришни қайд қилишлар: 1. Штангани мусобақа қоидалари талабларига жавоб берадиган холатда, тўғриланган қўлларда юқорида ушлаб туриш. 2. Турли хил ҳаракатларни якунловчи холат.

Ушлаш - қўл кафтининг штанга грифида жойлашиши.

Швунг - штангани кўкракдан силтаб кўтариш, бунда оёқлар ён томонга ёйилади ёки ўз жойида қолади.

Ушлаш кенглиги - штанга ғилдираги ва қўл кафлари ўртасидаги масофа.

3. Назорат саволлари;

1. Атамалар тушунчаси.

2. Машқларнинг таснифланиши қайси гурухларга бўлинади.

3. Ёрдам берувчи машқларни тушунчаси.