October 9, 2021

Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати бўлим бошлиғи ва Кадрлар бўлими бошлиғи бу галги ташрифида Агентлигининг ва Палатанинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказдилар

Унда Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиқлари ҳамда унинг туман шаҳар бўлим ва филиал раҳбарлари иштирок этди.

Ушбу йиғилишда Кадастр агентлигининг кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Олимов ўз нутқида агентлик ва палата вилоят бошқармаларининг Сирдарё тумани бўлим ва филиали билан Кадастр агентлигининг комплаенс-назорат хизмати бўлим бошлиғи Б.Шомансуров билан биргаликда танишганлиги  ва унда ижро интизоми, кийиниш маданияти, касб одобномаси ва бино атрофида доимо тозаликка риоя этилмаётганлиги юзасидан қолган туман-шаҳарларда шу каби камчиликларни назорат қилиш бўйича вилоят бошқарма ва худудий бўлим-филиал бошлиқларига топшириқлар берди.

Шунингдек Марказий аппаратнинг Комплаенс- назорат хизмати бўлим бошлиғи Б.Шомансуров ва кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Олимовлар коррупцион ҳолатларни олдини олиш, бошқарма балансидаги объектлар, асосий воситалар ҳамда хизмат автомашиналарини тўлиқ қайта ҳатловдан ўтказиш, кадрлар захирасини шакллантириш, яъни тизимда мутахассисларни кўпайтириш, 2020 йилнинг декабр ойида ўтказилган аттестациядан ўтмаган, лекин бугунги кунда паст поғонада фаолият юритиб келаётган ходимларни масалаларини кўриб чиқиш ва уларга Кадастр агентлиги томонидан янги ташкил этиладиган ўқишда махсус сертификат олган, 60 ва ундан юқори балл тўплаган ходимлар аттестациядан ўтган ёки ўтмаганлиги аҳамятга эга бўлмай қолиши, шунингдек ишга қайта қонуний тикланиши, бир бинода ака-ука, ота-ўғил, ер ва хотинлар ишлаши мумкин эмаслиги тўғрисида гапириб, уларни ишдан озод этмасдан, балки улардан биттаси бошқа туман ёки шаҳарга ротация қилиниши кераклиги тўғрисида раҳбарларга тушунтирилди.

Иннола дастурида бўйича Мирзаобод, Гулистон, Сардоба туманларида кўрсаткичлар паст эканлигини (84% бажарилмаган) инобатга олиб ушбу туман раҳбарларига огоҳлантириш берилди ҳамда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари соҳа ривожи учун Марказий аппарат, яъни Кадастр агентлиги томонидан ҳар бир вилоят ҳамда унинг туман-шаҳар бўлим ва филиалларига барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилиши таъкидланди.