June 11, 2020

Муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Сардоба тошқинида вайрон бўлган уйи учун ҳужжати йўқ оилалар чайлада яшамоқда” номли мурожаат юзасидан.

Интернет ижтимоий тармоғи орқали “Сардоба тошқинида вайрон бўлган уйи учун ҳужжати йўқ оилалар чайлада яшамоқда” номли мақола эълон қилиниб, Оқолтин тумани, А.Навоий маҳалласидаги 4 та оила, яъни Бахтиёр Турсунов, Ғофур Дадаев, Ҳамроқул Сулаймонов ва Бахтиёр Абдурашидовларнинг оилалари сув тошқини оқибатида вайрон бўлиб, ҳозирда уларнинг чайлада яшаётганлиги, уйининг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, давлат томонидан
40 млн.сўм компенсация пули берилмаётганлиги маълум қилинган.

Мазкур ҳолат жойига чиқиб ўрганилганда қуйидагилар аниқланди.

1. Абдурашидов Бахтиёр Нурзетович – 12.05.1957 йилда Гулистон туманидан туғилган, 2 нафар фарзанди бор,Оқолтин тумани, Самарқанд кўчаси, 4-уй, 7-хонадонда яшайди, мазкур хонадон сув тошқини оқибатида талофат кўрмаган,“Индорама Агро” кластерига тегишли экин майдонида ишлаши, ёз мавсумида экин майдонига ноқонуний равишда дала шийпони қуриб, иш вақтида ушбу шийпонда вақтинча яшаб туриши, ҳолат юзасидан сўралганда 28.05.2020 йилда “Озодлик Радиоси”дан бир аёл киши қўнғироқ қилиб, қаерда, қанча вақтдан буён яшаётганлигини сўраганлигини, шунда у аёлгаикки хонали уйда яшашлигини, “Индорама Агро” кластерига тегишли экин майдонида дала шийпони зарар кўрганлигини, 20 та товуқ, 20 та индюк нобуд бўлганлигини, ўғлининг ногиронлигини, Халқ қабулхонасига, туман ҳокимлигига мурожаат қилиб, сарсон бўлганлигини айтганлигини маълум қилган.

2. Дадаев Ғофур Абдухаким ўғли – 16.11.1995 йилда Оқолтин туманида туғилган, бўйдоқ, Оқолтин тумани, Кўркам диёр маҳалласи, Бодомзор кўчаси, 20-уй, 2-хонадонда оила аъзолари билан яшайди, “Индорама Агро” кластерига тегишли экин майдонида ишлаши, ёз мавсумида экин майдонига ноқонуний равишда дала шийпони қуриб, иш вақтида ушбу шийпонда вақтинча яшайди, ҳолат юзасидан сўралганда 28.05.2020 йилда “Озодлик Радиоси”дан бир аёл киши қўнғироқ қилиб, қаерда, қанча вақтдан буён яшаётганлигини сўраганлигини, шунда унга “Индорама Агро” кластерига тегишли экин майдонида дала шийпонида яшашлигини, ушбу шийпон сув тошиши оқибатида зарар кўрганлигини, хозиргача ишчи гурух ўрганишга келмаганлигини айтганлигини маълум қилган.

3. Сулаймонов Ҳамроқул Эргашевич– Оқолтин тумани, Саҳоват маҳалласи, Нурота кўчаси, 2-уй, 1-хонадонда ижара асосида яшайди, мазкур хонадон фуқаро Х.Тошбоевга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, сув тошқини оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун 40 млн. сўм компенсация пули Х.Тошбоевга берилган, фуқаронинг ўзи Жиззах вилояти, Пахтакор тумани, Ўзбекистон маҳалласи 7-уй, 17-хонадонда доимий рўйхатда туради, “Чорва Агро база” фермер хўжалигига тегишли дала шийпонида фермер хўжалиги чорва молларини боқиб, ушбу шийпонда вақтинча яшайди, ҳолат юзасидан сўралганда 28.05.2020 йилда “Озодлик Радиоси”дан бир аёл киши қўнғироқ қилиб, қаерда, қанча вақтдан буён яшаётганлигини, келажакдаги режалари ҳақида сўраганлигини, шунда у аёлга 12 йилдан буён Оқолтин туманида яшашлигини, туғилган йилини айтганлигини, шунда бирдан ўша аёл телефонни ўчириб қўйганлигини маълум қилган.

4. Турсунов Бахтиёр Ахматович – 12.03.1986 йилда Наманган вилояти, Норин туманида туғилган, Наманган вилояти, Норин тумани, Шўроқ қишлоғи 86-уйда доимий рўйхатда туради, турмуш ўртоғи Абдужабборова Маҳбуба Абдуқаххорович Оқолтин тумани, Янги давр маҳалласи 9-уй, 5-хонадонда вақтинча рўйхатда туради, ҳолат юзасидан сўралганда 28.05.2020 йилда “ОзодликРадиоси”дан бир аёл қўнғироқ қилиб, унинг телефон рақамини қўшнисидан олганлигини ва яшаш шароити ҳақида сўраганлигини, шунда у аёлга А.Навоий маҳалласи Мирзақудуқ қишлоғидаги “Индорама Агро”кластерга тегишли дала экин майдонида ишлашини, ёз мавсумида экин майдонига дала шийпони қуриб, иш вақтида ушбу шийпонда вақтинча яшаб туришини, “Сардоба сув омбори” талофатларини ўрганиш бўйича ишчи гурух унинг дала шийпонига келганлигини, депутат аёл унга уйининг ҳолати ўрганиб чиқилиб, натижаси ҳақида хабар қилишини айтганлигини маълум қилган.

Мақолада келтирилган дала шийпонлари Халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши аъзолари ва бошқа масъул идоралар томонидан тузилган ишчи гурух томонидан бевосита жойга чиқиб ўрганилиб, мазкур дала шийпонлари қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланган ерларда ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилганлиги сабабли, ушбу дала шийпони эгаларига талофат натижасида тўланадиган компенсация тўловлари берилмаслиги ҳақида хулоса қилинган.

Сирдарё вилояти "Ермулккадастр" Д.К. Ахборот хизмати