October 26, 2020

Сирдарё вилояти худуди бўйлаб, "Ермулккадастр" ДК,Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар бошланди

Сирдарё вилоят "Ермулккадастр" давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда бир қатор вазирлик ва идоралар, секторлар, ҳудудий ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида жорий йилнинг 26 октябр кунига режалаштирилган навбатдаги сайёр қабули куннинг иккинчи ярмида Оқолтин тумани, Гулистон тумани, Сирдарё тумани, Мирзаобод тумани, Гулистон шаҳарларда давом этмоқда.

Унда Кадастр агентлиги Сирдар вилояти "Ермулккадастр" давлат корхонаси Оқолтин тумани, Гулистон тумани, Сирдарё тумани, Мирзаобод тумани, Гулистон шаҳар аҳолиси томонидан жами 24 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 14 та мурожаат ижобий якунланган бўлса, 5 та мурожаатга хуқуқий маслахат бериш орқали хал этилди, 5 та мурожаатга тегишлилиги бўйича тушунтиришлар берилди.