October 9, 2021

Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати бўлим бошлиғи ва Кадрлар бўлими бошлиғи бу галги ташрифида Агентлигининг ва Палатанинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказдилар

Унда Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси ва Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиқлари ҳамда унинг туман шаҳар бўлим ва филиал раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Кадастр агентлигининг Комплаенс-назорат хизмати бўлим бошлиғи Б.Шомансуров сўзга чиқиб, Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё туман филиалида 23 сентябрда кузатилган нохуш воқеадан тўғри хулоса чиқарилмасдан, рахбар-ходимлар томонидан ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараш, ички тартиб-интизомга риоя қилинмаётганлиги, бунинг натижасида коррупцион холатларнинг келиб чиқишига шароитлар яратилаётганлигини таъкидлади.

Давлат кадастрлар палатаси Сирдарё туман филиалида кадастр мухандиси вазифасида ишлаб келаётган, муқаддам ўтказилган аттестациядан ўта олмаган С.К.Зиядуллаевни мазкур туман филиали бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, аттестациядан ўта олмаган А.Т.Бобобековни ҳамда 2015-2016 йилларда туман филиали қоровули вазифасида ишлаган ва қораловчи маълумотлар асосида ишдан озод этилган Ш.И.Садиевларни қоровул вазифасида ишлатиб келганлиги танқиб қилиб ўтилди.

Кадастр агентлигининг кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Олимов ўз нутқида агентлик ва палата вилоят бошқармаларининг Сирдарё туман бўлим ва филиалидаги ишларни Кадастр агентлигининг комплаенс-назорат хизмати бўлим бошлиғи Б.Шомансуров билан биргаликда ўрганиши натижасида ижро интизоми, кийиниш маданияти, касб одобномаси ва бино атрофида доимо тозаликка риоя этилмаётганлигини қайд этиб, бошқа туман-шаҳарларда хам шу каби камчиликларни бартараф этиш ва қатъий назорат ўрнатиш бўйича вилоят бошқарма ва худудий бўлим-филиал бошлиқларига топшириқлар берди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида Агентлик ва Палатанинг Сирдарё тумани маъмурий биносида эрталаб соат 9:05да 18 нафар ходимлар иш жойида мавжуд эмаслиги, ишга ўз вақтида келган 7 нафар ходимларнинг 5 нафари кийиниш маданиятига амал қилмасдан келганлиги, бинода тозаликка ва гигиена қоидаларига риоя қилинмасдан иш олиб борилаётганлиги, бинонинг ташқи томони ободонлаштирилмаганлиги, ташландиқ ҳолатда ётганлиги, бино олдида 50 кв.м. майдонда 5×10 ўлчамли ноқонуний қурилиш мавжуд бўлиб, у қуриб битказилганлигига қарамасдан кадастр мутасаддилари томонидан чора кўрилмаганлиги, хаттоки бирор бир шахсга муносабат билдирилмаганлиги, шу каби холат Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси маъмурий биноси ёнида хам мавжудлиги аниқланганлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Ҳозирги кунда хизмат автомашиналаридан ходимлар натоғри, яъни шахсий манфаати йўлида фойдаланмасликлари тушунтирилиб, шундай холатларга нисбатан кўриладиган чоралар тўғрисида раҳбарлар огоҳлантирилди ва соҳа ривожи учун хизмат автомашиналарига мухтож туман- шаҳар бўлим филиал ходимларига иш фаолияти мобойнида фойдаланиши учун зарур бўлган тақдирда хизмат автомашиналари берилиши таъкидланди.

Шу ўринда, Сирдарё вилояти бўйича баланс хисоботларида кўрсатилаётган 3 та хизмат автомашиналари яроқсиз холатда сақланаётганлиги, 2 та енгил автомашиналар ва 1 та трактор мавжуд эмаслиги, 3 та ЖПС яроқсиз холатда бўлиб, 1 та ЖПС мавжуд эмаслиги таъкидланиб, масъул рахбар-ходимлар томонидан ушбу холатларга эътиборсизлик билан қараб келишаётганлиги алохида айтиб ўтилди.

Сўзга чиққанлар коррупцион ҳолатларни олдини олиш, хусусан бошқарма балансидаги объектлар, асосий воситалар ҳамда хизмат автомашиналарини тўлиқ қайта ҳатловдан ўтказиш, кадрлар захирасини шакллантириш, яъни тизимда малакали мутахассисларни етиштириш, 2020 йилнинг декабрь ойида ўтказилган аттестациядан ўтмаган, лекин бугунги кунда Низом талабларига зид равишда 21 нафар меҳнат фаолиятини давом эттириб келаётган ходимлар масаласини кўриб чиқиш, уларнинг ишга қайта қонуний тикланиши, бир бинода ака-ука, ота-ўғил, эр ва хотинлар ишлаши мумкин эмаслиги тўғрисида гапирилиб, уларни ишдан озод этмасдан, балки улардан бирини бошқа туман ёки шаҳарга ротация қилиниши кераклиги тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Марказий аппаратнинг бўлим бошлиқлари Б.Шомансуров ва Ш.Олимовлар яна шуларни таъкидлашдики, хозирги кунда баъзи бир туман-шаҳар бўлим ва филиал ходимлари компютер қурилмалари талабга жавоб бермаслиги ва ушбу масала юзасидан вилоят томонидан ишчи гурух тузилиб, хар бир туман ва шаҳарлардаги асосий воситаларни тўлиқ хатловдан ўтказиб, камчиликларлар бўйича Марказий аппаратга таклиф билан чиқишлари кераклиги айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, Иннола дастури бўйича Мирзаобод, Гулистон, Сардоба туманларида кўрсаткичлар паст эканлигини (84% бажарилмаган) инобатга олиб ушбу туман раҳбарларига огоҳлантириш берилди ҳамда қолаверса бошқа дастур (ишлар) юзасидан кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилиш сўнгида, соҳани ривожлантириш учун Марказий аппарат, яъни Кадастр агентлиги томонидан республикадаги ҳар бир вилоят ҳамда унинг туман-шаҳар бўлим ва филиалларига зарурий бўлган шарт-шароитларни яратиб берилиши таъкидланди.