June 29, 2020

Мурожаат қаноатлантирилди

Сирдарё туман адлия бўлими June 29, 2020

Сирдарё туман адлия томонидан фуқаро Б.Худайбердиевнинг Сирдарё “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан иш ҳақи берилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида, Сирдарё тумани “Агросервис” МТП МЧЖ томонидан фуқаро Б.Худайбердиевга иш ҳақини ўз вақтида бермаганлиги сабабли ундан жами 2 240 075 сўм миқдорида иш ҳақидан қарздорлиги мавжудлиги маълум бўлди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра иш берувчи молиявий ҳолатидан қатъий назар ходимга бажарган иш учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги белгиланган.

Ўрганиш натижасига кўра, Сирдарё туман адлия бўлими томонидан фуқаро Б.Худайбердиевнинг 2 240 075 сўм иш ҳақини ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судига ариза киритилди.Киритилган аризанинг натижасида жами 2 240 075 сўм иш ҳақи ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми талабларини бузган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласини кўриш учун туман бандликка кўмаклашиш марказига таклиф киритилди.

Сирдарё туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси С.Ҳамроев