Вилоят ишчи гуруҳи томонидан Гулистон туманидаги бир нечта умумий овқатланиш шахобчаларининг санитария-гигиена ҳолатини хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 27-апрелдаги 203-Ф-сонли фармойишларига мувофиқ, вилоятдаги барча туризм намойиш обектлари (маданий мерос обектлари, зиёратгоҳлар, туризм зоналари, сиҳатгоҳ ва дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий намойиш жойлари, маданият ва истироҳат боғларидаги хатловдан ўтказилган обтектларни ўрганиш кўзда тутилган.
Мазкур фармойиш ижросини сифатли таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти гуруҳи томонидан Гулистон туманида жойлашган ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар ташриф буюриши эҳтимоли юқори бўлган бир нечта умумий овқатланиш шохобчаларининг санитария—гигиена ҳолати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида ҳар бир умумий овқатланиш шахобчалари масъул ходимларига ишчи гуруҳ томонидан шахобчалардаги санитария гигиена жиҳатдан камчиликлар кўрсатилиб уларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўришлари учун керакли кўрсатмалар берилди.
Умумий овқатланиш шахобчалари масъуллари чақирилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 27-апрелдаги 203-Ф-сонли фармойишлари моҳияти ва унинг талаблари айтиб ўтилди, фармойишда берилган топшириқларни зудлик билан бажариш, ташкилотларнинг меъёрий ҳужжатлардаги талабларни ташкил қилиш масалалари қўйиб берилди.