March 4, 2019

Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси томонидан туман(шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 2 март куни Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан, масъул идоралар билан ҳамкорликда туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2019 йилдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 134-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинари ташкил этилди.

Шунингдек, ушбу ўқув семинарида бошқа тааллуқли қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти юзасидан ҳам тушунтиришлар олиб борилди.