July 18, 2022

Мехнат мухожирлари учун кўрсатмалар

РИАМ "Истиқболли авлод" Наманган вилояти бўлими юристлари 2022йил июль ойида "Наманган вилояти мехнат мухожирлари учун юридик хизматларидан фойдаланишни таъминлаш ва кенгайтириш, уларнинг хуқуқларини химоя қилиш ва чет мамлакатларда мувофаққиятли иш олиб боришлари учун хуқуқий онгини ошириш" лойихаси юзасидан Наманган вилоят Ташки мехнат миграция булимига боришди.

Сухбат давомида чет элда ишлаш тартиби, у ерда ахамият қаратиш керак бўладиган жихатлар. Чет элга борганда иш берувчи билан албатта шартнома тузиш, меҳнат мухожир сифатида унинг тартиб қоидалари билиш кераклиги.
Бундан ташқари динний оқимларга кўшилиб кетмаслик, интернет фойдаланишда эхтиёт бўлиш: – ноқонуний сайтларга кириб қолмаслик, Россия Федерациясида таъқиқланган сахифаларга аъзо бўлиш, таъқиқланган шахсларни марузаларни шерикларга жўнатиш орқали ҳам жавобгарликка тортилиши, акс холда терроризмни молиялаштириш деб туриб ёлғондан хар ҳил моддий ёрдам учун кўп пул йиғилаётганлиги ва бошқалардан ҳам эхтиёт бўлишларини таъкидлаб ўтилди.

Барча керакли маълумотлар учун ишонч телофон рақами

+99895 301 94 94

https://t.me/istiqbolli_avlod_Namangan+