July 28, 2022

Огоҳ бўлайлик

РИАМ "Истиқболли авлод" Наманган вилояти бўлими юристлари 2022йил август ойида "Наманган вилояти мехнат мухожирлари учун юридик хизматларидан фойдаланишни таъминлаш ва кенгайтириш, уларнинг хуқуқларини химоя қилиш ва чет мамлакатларда мувофаққиятли иш олиб боришлари учун хуқуқий онгини ошириш" лойихаси юзасидан Давлатобод туманида жойлашган Узоқ йулга юрувчи юк машиналари тураргохида тарғибод ташвиқот ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида чет элда ишлаш тартиби, у ерда ахамият қаратиш керак бўладиган жихатлар. Чет элга борганда иш берувчи билан албатта шартнома тузиш, меҳнат мухожир сифатида унинг тартиб қоидалари билиш кераклиги хамда

-динний оқимларга кўшилиб кетмаслик,

-интернет фойдаланишда эхтиёт бўлиш:

– ноқонуний сайтларга кириб қолмаслик,

-Россия Федерациясида таъқиқланган сахифаларга аъзо бўлишликдан эхтиёт бўлиш,

-таъқиқланган шахсларнинг маърузаларини шерикларга жўнатиш орқали ҳам жавобгарликка тортилиши мумкинлиги,

- ёлғондан хар ҳил моддий ёрдамлар ниқоби остида терроризмни молиялаштириш учун пул йиғилаётганлиги

-бошқалардан ҳам эхтиёт бўлишларини

хамда мехнат мухожирларининг хуқуқ ва мажбуриятлари хақида сухбат олиб борилди.

Бундан ташқари Наманган вилояти худудида юридик ёрдамга мухтожлик сезилган тақдирда юристлар томонидан барча йуналишлар хусусида юридик маслахатлар тақдим этилиши тўғрисида таъкидлаб ўтилди ва айрим фуқароларга акка тартибдаги бепул юридик консультация тақдим этилди.

Барча керакли маълумотлар учун ишонч телофон рақами

+99895 301 94 94

https://t.me/istiqbolli_avlod_Namangan+