Dayzed Ep1 written by sugafficc
Тун жимжит эди. Шаҳар чироқлари фақат йўлларни эмас, балки одамларнинг сир-асрорини ҳам ёритардай ёнаётганди.
Йўл четида турган қора Cadillac аста ғижирлаб тўхтади. Ундан бир одам тушди.
Узун бўйли, танасида костюм, юзида эса муздек сокинлик — Ким Намҷон, мафия дунёсида "Мозг" номи билан танилган раҳбар.
Бу кеча у одатдагидан бошқача қарор қабул қилганди.
У — сирли бир санъат галереясида ўтадиган ноқонуний аукционга йўл олган.
Айтишларича, бу ерда на фақат асарлар, балки инсон тақдирлари ҳам сотиларди.
Галерея ичида ёнғиндек қизил нурлар ўйнар, классик мусиқа паст овозда тингланарди.
Толпадаги ҳар бир инсон нафақат бой, балки хатарли эди.
Улар орасида, нораво тилаклар ва кўзга кўринмас келишувлар айланарди.
У оқ либосда, сочлари самуми кеча каби тўлқинли, кўзлари эса қоронғиликда ҳам ёниб турарди.
У бу оламга тегишли эмасдек туюларди, аммо унинг ҳар бир қадами — хавф ва сир тўла эди.
— “У ким?” — деди Намҷонга ёндошган ёрдамчи.
— “У мени топмоқчи бўлганим эмас… мендан қочмоқчи бўлган кимсадир,” — деб шивирлади Намҷон.
Марҷона эса уни сезган эди. Бу ниқобланган кечаларда қанча юзлар кўрди — аммо бу кўзлар… унинг қалбига қадалди.
У кўпдан бери қочаётган ҳаёти бугун қайтиб келганини ҳис қилди.
— “Кимсан?” — деб сўради у ич-ичидан.
Тунда аукцион бошланди. Тартиб билан кўргазмага чиқарилаётган нарсалар орасида бир файл келди.
Унда эски мақола — “Йўқолган болалар лойиҳаси” ҳақида.
Бир дақиқа — Намҷон ва Маржона бир вақтда бу файлга тикилиб қолдилар.
Уларнинг ҳар бири бу ҳужжат ортида ўз жон оғриғини таниганди.
Маржона орқага чекинди. Юраги беш йил олдинги кечани — ўғирланган синглиси, ва ўша номаълум “Қора Қўл” лақабли одамни эслади.
Намҷон эса... ўша кеча “Қора Қўл”ни ўлдиришга буйруқ берган одам эканлигини биларди.
Лекин улар ҳозир — қарама-қарши томонда эмас, балки тақдирнинг ўша файлдаги чизиқларида — параллел ҳаракатда эдилар.
— “Сен бу ўйинга тасодифан кирмадинг, Маржона,” — деди Намҷон унга ёнма-ён келиб.
— “Мен бу ўйинни тугатиш учун келдим,” — жавоб берди у, кўзларида йўқотиш, қасос ва тийилган муҳаббат.
— “Унда бошлаймиз,” — деди Намҷон ва ўз жинс остидаги қўлтагида пинхон тутилган флешкани унга тутқазди.
— “Бу билан кимни йўқ қилмоқчиман?” — сўради Маржона.
— “Мен ўзимни. Ёки шундай кўринган мафияни.”
Сўнгги кадрда, улар орқали қалин ойна ортидан қараб турган бир инсон тасвири кўринади.
Унинг юзи кўринмасди, фақат телефон экранида бир сатр ёзарди:
> “Иккиси ҳам фаоллашди. Кейинги босқичга тайёрланг.”