August 21, 2019

Андижонда каннабис “агроном”и қўлга туш

Андижонлик шахс уйида каннабис ўсимлигига агротехник ишлов бериб парваришлаётгани маълум бўлди.

Андижонлик фуқаро уйида каннабис ўсимлигини алоҳида эътибор билан парваришлаётгани аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Андижон вилоятида Божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Қора-дори 2019” кенг қамровли тезкор тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Андижон туманида яшовчи фуқаро У.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадон томорқасида каннабис ўсимлиги ўсаётгани аниқланди. Эътиборли жиҳати, бу гиёҳванд ўсимлик алоҳида агротехник ишлов бериб парваришланган. Маълум бўлишича, алоҳида парваришда ўстирилаётган оч яшил, ўткир ҳидли дарахт шаклига кирган “каннабис” ўсимлиги 13 туп бўлган. Бундан ташқари, хонадон ҳовлисига сочилган ва қуритилган ҳолдаги 490 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги ҳам аниқланган.

Айни пайтда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.