January 24, 2020

Адлия бошқармасида меҳнат қонунчилиги ва мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича семинар ташкил этилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонунининг янги таҳрири ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 349-сонли қарори юзасидан семинар тадбири ўтказилди.



Тадбирда, Сурхондарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, бандлик бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш, халқ таълими бошқармалари масъул ходимлари ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларининг касаба уюшмалари бўйича ходимлари иштирок этишди.



Семинарда сўзга чиққанлар "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳриридаги ўзгаришлар ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида мажбурий меҳнатни олдини олиш бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.