Нотариуслар халқ хизматида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилига асосланган ҳолда, Адлия вазирлиги томонидан давлат нотариал идораларига яратилган шарт-шароитлардан келиб чиқиб, Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган давлат нотариал идоралари томонидан сайёр нотариал ҳаракатлар амалга оширилиши натижасида фуқароларга нотариал ҳаракатлар расмийлаштиришда янада қулайликлар яратилмоқда ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишига эришилмоқда.
Бунда давлат нотариал идорасидан узоқ масофада яшаётган ҳудудлардаги аҳоли ва ёши қари ҳамда соғлиги ёмонлашганлиги сабабли нотариал идорага келишда қийналаётган фуқароларнинг мурожаатига асосан нотариуслар томонидан махсус-техник воситалардан фойдаланган ҳолда нотариал ҳаракатлар тасдиқланмоқда.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими.