September 27, 2019
Юридик хизмат ходимлари билан навбатдаги семинар ўтказилди.
Бугун Сурхондарё вилоят адлия бошқармасида вилоят Халқ таълими ва Мактабгача таълим бошқармаси тизимидаги юридик хизмат ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.
Тадбир давомида таълим соҳасида ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш борасидаги ишларни тизимлаштириш, бунда юридик хизмат ходимларининг роли ва улар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, семинарда Адлия вазирлиги томонидан Денов туман халқ таълими бўлими бош юрисконсульти Б.Эрдоновга берилган “1-даражали юрист” махсус-унвон мартаба даражаси топширилди.