November 23, 2019

Идоралараро электрон ахборот алмашишдаги муамммоларга масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топилмоқда.



Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси мажлислар залида Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлими, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк давлат кадастри, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳамда давлат нотариал идоралари барча ҳодимлари иштирокида идоралараро электрон ахборот алмашишда юзага келаётган муаммоларни келгусида бартараф қилиш чоралари ҳамда бу соҳадаги янгиликлар ҳақида сўз юритилди.



Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 16 ноябрда 911-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва Мазкур қарорга кўра нотариал соҳадаги янгиликлардан бири, Ер участкасини олиб қўйиш ташаббускори ҳамда олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулкнинг мулкдори ўртасида тузиладиган компенсация бериш тўғрисидаги келишув мажбурий тарзда нотариал тасдиқланиши бўйича тушунтиришлар берилди.



Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими.