April 7, 2020

Коронавирус пандемиясини биргаликда енгамиз.


Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган карантин вақтида фуқароларга масофадан туриб тарғибот-ташвиқот ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Хусусан, деҳқон бозорларида жойлашган радиоузеллар орқали фуқароларга ва тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПФ-5978-сонли Фармони мазмун-моҳияти етказилмоқда.






Шунингдек Сурхондарё вилоят телевиденияси ва радио каналлари орқали қисқа метражли савол-жавоблар орқали карантин вақтида меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.



Ижтимоий тармоқлар ва расмий веб сайтлар орқали фуқароларга коронавирус пандемиясига оид фуқароларимиз билиши ва риоя этиши лозим бўлган оддий қоидалар ҳақида тушунча ва изоҳлар берилмоқда.


Туман адлия бўлимларида ташкил этилган Телеграм мессенжерлари орқали карантин вақтида келиб тушаётган саволларга тезкорлик билан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш тизими йўлга қўйилди.



Шунингдек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг "facebook"даги ижтимоий тармоғида вазирлик томонидан тайёрлаб берилган инфогарфикалар, видеороликлар доимий равишда ёритиб борилмоқда.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.