December 26, 2019

Сурхондарё вилоятида адлия вазири ўринбосари аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари - Интеллектуал мулк агентлиги директори Т.С.Абдусаттаров томонидан Термиз шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.



Учрашув давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган мурожаатларда бир қатор муаммоли масалалар мавжудлиги, жумладан уй-жой низоси, тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони ва кредит маблағларини ажратиш, ишга кириш, иш ҳақини олиш, мерос, пенсияга доир ва бошқа соҳалардаги муаммолар кўриб чиқилди.




Қабулда жами 21 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат қабул қилинди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 3 таси имтиёзли уй-жой олиш билан боғлиқ бўлса, 1 таси юридик хизматга доир, 3 таси нотариатга доир, 2 таси тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит маблағини ажратиш, 1 таси шартномага оид, 2 таси адлия тизимига ишга жойлашиш, 1 таси иш ҳақини ундириш, 1 таси васий ва ҳомий тайинлаш, 4 таси пенсияга чиқишга оид, 1 таси тиббий ёрдам, 1 таси мерос иши ва 1 таси тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер майдони ажратиш масалалари билан боғлиқ мурожаатларни ташкил этади.



Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.