Термиз туманида "Адлия сайли" ўтказилди.
Бугун Термиз туман адлия бўлими ташаббуси Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 17-18 октябр кунлари вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими ўртасида имзоланган Йўл харита доирасида "Адлия сайли" ташкиллаштирилди.
Адлия сайлининг бадиий қисмига жажжи қизалоқларнинг рақслари, мусиқали чиқишлар ҳамда харбийлар томонидан ватанпарварлик туйғусини ўзида мужассам этган жанговор чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Сайлга ташриф буюрган фуқароларга давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ, адвокатлар, давлат хизматлари марказлари, бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб соҳага оид флаер ва буклетлар тарқатилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасидан спортнинг футбол ва шашка турлари бўйича "Адлия кубоги " мусобақаси ташкил этилди.
Тадбир якунида ғолибларга ва фаол иштирок этганларга адлия бўлимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.