ПРОФЕССИОНАЛ МЕДИАТОРЛИК ГУВОҲНОМАСИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг амал қилиш соҳаси кўра, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабатлари, якка меҳнат низолари ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга медиацияни қўллаш учун медиаторларни тайёрлаш, уларда музокаралар олиб бориш технологияси, стресс ҳолати ва келишмовчиликларни бошқариш, медиация тартиб-таомили ҳақида таянч билимлар бериш, низоларни ҳал қилиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришдир иборатдир.
Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
Профессионал асосдаги медиатор фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган, шунингдек Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс амалга ошириши мумкин.
Нопрофессионал асосдаги медиатор фаолиятини йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ
2019 ЙИЛ 26 НОЯБРЬ КУНИ 225-УМ-СОНЛИ БУЙРУҒИГА АСОСАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИ ТОМОНИДАН 2019 ЙИЛ 23 ОКТЯБРДА “МЕДИАЦИЯ ҚЎЛЛАШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ” ИХТИСОСЛИГИ БЎЙИЧА СЕРТИФИКАТ БЕРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФУҚАРО ПАРДАЕВ УРОЛ ХУШБОҚОВИЧ ПРОФЕССИОНАЛ МЕДИАТОР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛДИ.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими.