April 20, 2020

Карантин вақтида меҳнат қонунчилиги тушунтирилмоқда.



Хозирги кунда карантин шароитида ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган саволларга жавоб бериш мақсадида Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда навбатдаги брифинг тадбири ташкил этилди.

Бу сафарги брифингда воҳадошларга меҳнат қонунчилиги хусусан карантин шароитида меҳнат шартнмасини бир томонлама бекор қилса бўладими ? Масофавий ишлаш қандай амалга оширилади, иш вақти қай тартибда ҳисобланади, иш ҳақи тўлаш қандай амалга оширилади? Карантин вақтида нафақа пули тўланадими каби саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи.