February 28, 2020

Маҳорат дарслари ташкил этилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сон Фармони 12-банди ижросини таъминлаш мақсадида Адлия вазирининг жорий йил 24 январдаги 15-ум-сон "Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 26-27 февраль кунлари вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги университет ва коллежларда ўқув курслари ташкил этилди.




Ўқув курслари давомида адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимларининг масъул ходимлари томонидан Консититуция, инсон ҳуқуқлари, меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича қонунчилик, коррупцияга қарши курашиш ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва юридик-техник жихатдан расмийлаштириш масалалари тушунтириб берилди.


Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.