Ҳарбий қисмларда "Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни" кенг кўламда ўтказилиб борилмоқда.
Денов туман адлия бўлими томонидан 36691-сон Ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида” Фармони, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари кенгашларининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ҳамда янги қабул килинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилди ҳамда буклет ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизмтчилар томонидан берилган саволларга жавоблар берилди.