Нодавлат нотижорат ташкилотларида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашда ягона амалиёт йўлга қўйилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармасидан жорий йил 1 сентябрь ҳолатига 705 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтиб, бугунги кунда фаолият олиб бормоқда. Бошқарма ходимлари томонидан уларнинг иш юритиш ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш амалиёти ўрганилганда турли хил амалиёт кузатилди.
Шу мақсадда адлия бошкармаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш уларнинг фаолиятига услубий кўмаклашиш мақсадида, вилоят солиқ ва молия бошқармалари билан ҳамкорликда семинар машғулоти ўтказилди. Семинарда вилоятдаги 200 дан ортик нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари иштирок этишдилар. Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солишга доир алоҳида норматив ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги, шу сабабли нодавлат нотижорат ташкилотларда иш юритишда турли хил амалиётда иш олиб борилаётганлиги маълум қилинди.
Адлия бошкармаси томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларда иш юритишини тизимлаштириш ва уларнинг ҳужжатлар билан ишлашини бир хиллаштириш мақсадида "Нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва тугатиш, улар томонидан расмийлаштириладиган ҳужжатлар намуналари бўйича" ҚЎЛЛАНМА такдимоти ўтказилди ва қўлланма семинар иштирокчиларига тарқатилди.
Бундан ташқари, семинар давомида таклиф этилган мутахассислар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини солиққа тортиш ҳамда пул маблағларидан мақсадли сарфланишига доир саволларга жавоб берилди.