January 20, 2020

Ҳокимлик соатларида Адлия бўлимлари томонидан қарор ижросини ташкил этиш бўйича услубий кўрсатмалар берилди.



Сурхондарё вилоятидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан бугун бўлиб ўтган ҳокимлик соати йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги "Бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4546-сон Қарори мазмун-моҳияти ҳақида яна бир бор таништириб ўтилди.




Қарор ижроси бўйича жорий йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳаларда 28 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлиги, маҳалла фуқаролар йиғини раислари томонидан бундай ҳужжатлар берилмаслиги бўйича аниқ тушунтиришлар берилди ҳамда адлия бўлимлари томонидан мазкур қарор ижросини ташкил этиш бўйича тегишли услубий кўрсатмалар берилди.




Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.