December 25, 2019
Термиз шаҳрида ҳуқуқий билимлар куни "Адлия сайли" тадбирининг навбатдагиси ўтказилди.
Адлия сайлининг бадиий қисмини ёшларда ватанпарварлик туйғусини янада ошириш мақсадида харбийлар ўзларининг чиқишлари билан бошлаб беришди.
Сайлга ташриф буюрган фуқароларга давлат нотариал идоралари, ФҲДЁ, адвокатлар, давлат хизматлари марказлари, бандликка кўмаклашиш марказлари ҳамда бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари ходимлари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб соҳага оид флаер ва буклетлар тарқатилди.
Тадбирда спортнинг бокс, футбол, кураш, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Адлия сайли давом этмоқда.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.