January 18, 2020

Адлия бошқармасининг аралашувидан сўнг таътил пуллари тўлаб берилди.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Қосимованинг тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида, фуқаро У.Қосимованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланиб, Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У.Қосимованинг
6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ҳамда
446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Ш.Тиловов