Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилда амалга оширилган бўйича матбуот анжумани ўтказилди.
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Адлия вазирининг "Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг "Очиқ адлия" ("Open Justice") дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида бугун Термиз шаҳрида Матбуот уйида 2019 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича матбуот анжумани ўтказилди.
Матбуот анжуманида вилоятдаги Сурхондарё вилоят телевиденияси ва "Ишонч" телеканали, "Сурхон тонги" ва "Заря Сурхана" газеталари ҳамда 10 га яқин блоггер ва журналистлар иштирок этишди.
Тадбирда ўтган йил бошида адлия вазири томонидан 2019 йил давомида устувор вазифа сифатида белгилаб берилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони, 2019 йил 27 февралдаги “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги Ф-5445-сон фармойиши ижроси ҳамда "Адлия вазирлигининг адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш бўйича 2019 йилга мўлжалланган дастури”, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастури” ижроси шунингдек, бошқарма томонидан ҳуқуқни қўллаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тарғибот, қонун ҳужжатларини тарқатиш, юридик хизмат, ҳуқуқий хизмат кўрсатиш ва нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказиш соҳаларида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот берилди.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.