ФУҚАРОЛАРИМИЗ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА
Айни вақтда дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатлар аҳолиси голабал пандимияга айланиб улгурган коронавирус балосидан азият чекмоқда. Минг афсуски коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади.
Дунё ҳамжамияти коронавирус пандениясини бартараф этиш масаласида жипслашиб биргаликда амалий ҳаракат қилмоқдалар.
Пандемия - бирон касалликнинг бир вақтнинг ўзида дунёнинг қатор давлатларида тарқалиши.
Вирус тарқалишининг олдини олиш, занжирини узиш ёки одамлар орқали тарқалишини жиловлаш каби вазифалар ҳал этилиши муҳимлиги дунё аҳлига оммавий ахборот воситалари орқали уқтирилмоқда.
Дунё аҳли коронавирусга қарши кураш жараёнида инсон саломатлигини асраш, ҳаёт маромини иложи борича бузмаслик ва инсонлар қадр-қимматини ҳурмат қилиш вазифаларига қаратилган.
Бу борада давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳукумат томонидан халқимиз саломатлигини асраш, юртимизда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида изчил чораларни амалга оширмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги, 2-моддасида эса давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши белгилаб қўйилган.
Қомусимизда белгиланган нормалардан келиб чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 26 март куни “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4649-сон Қарори қабул қилиниши мамалакатимиз аҳолисини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган қарордир.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш борасида мамлакатимиз томонидан чет элларда бўлиб турган юртдошларимиз қатор чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келиниб, карантин учун ҳозирланган махсус жойларга жойлаштирилди.
Шунингдек, 100 мингдан ортиқ фуқароларимиз карантинга олинди. Карантин давомида аниқланган коронавирусга чалинган беморлар махсус касалхоналарда ўз саломатликларини тиклаб, шу кунга қадар коронавирусга чалинган 267 нафар юртдошларимизнинг тузалишига эрилишилди.
Конституциямизнинг 40-моддасида белгилаб қўйилганидек, ҳар бир карантинга олинган юртдошимиз малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқидан фойдаланмоқдалар. Касалликка чалинган юртдошларимиз давлатимиз томонидан бепул даволаниши ҳамда карантинга олинганлар ҳам давлатимиз томонидан таъминланиши йўлга қўйилганлигини эътироф этмаслик мумкин эмас.
Шундай экан, биз бугун давлатимизнинг бизга кўрсатаётган ғамхўрлигига жавобан, давлатимиз томонидан бизга тавсия қилинаётган тавсия ва кўрсатмаларига амал қилиб, аввало ўзимизнинг, оиламизнинг, яқинларимизнинг ва бошқа юртдошларимизнинг ҳаётига ҳавф туғдирмасдан, белгиланган карантин қоидаларига амал қилиб уйда қолишимиз ҳозирги вақт талаби эканлигини утунмаслигимиз лозим.
АЗИЗЛАР КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИБ УЙДА ҚОЛИНГ !
Жарқўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Махсумов