February 20, 2020
Ер қонунчилиги бўйича манзилли тарғибот ўтказилди.
Ангор туман адлия бўлими томонидан Маъмурий ишлар бўйича суд ва туман прокуратура ходимлари билан ҳамкорликда “Каттақум” маҳалласида яшовчи фуқаролар ва фермерларга сайёр суд ва ер қонунчилиги бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири амалга оширилди.
Тадбирда фуқароларга бугунги кунда қонунчиликда ер ажратиш тартиби, ерларни ноқонуний ўзлаштириб олганлик учун жавобгарлик масалалари ҳақида атрофлича тушунтириш берилди.
Ангор туман адлия бўлими.