Адлия бошқармасида март ойининг энг яхши ходими аниқланди.
Маълумки, ҳар ойда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходими аниқланади ва рағбатлантирилади.
Ушбу анъанага кўра, адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Тиловқобилов Ғайрат Жайловович 2020 йил март ойининг ''Энг яхши ходими” деб топилди.
Тиловқобилов Ғайрат ўз меҳнат фаолиятини 2007 йилда адлия бошқармасининг Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритишдан бошлаган.
Ғ.Тиловқобилов 2012-2016 йиллар бошқарманинг бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2016-2017 йиллар бошқарманинг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш шўъбаси мудири лавозимларида ишлаган.
2018 йил 5 майдан буён Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.
Адлия бошқармаси жамоаси Ғ.Тиловқобиловни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Келгуси ишларида муваффақият ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.