September 17, 2019

“Yoshlar – kelajagimiz”Давлат дастури юзасидан ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar – kelajagimiz”Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сон Фармони юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи томонидан бугунги кунда қонунчилигимизда ёшларга нисбатан берилган яратилган ҳамда имкониятлар ҳақида атрофлича тушунтириш бериб ўтди.

Бошқарма бошлиғи ҳамда ёшлар ўртасида ўтказилган учрашувда “Yoshlar – kelajagimiz”Давлат дастури тўғрисида”ги Фармон юзасидан бугунги кунда ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими