January 7, 2020

Адлия бошқармасида декабрь ойининг энг яхши ходими аниқланди.



Маълумки, ҳар ойда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходими аниқланади ва рағбатлантирилади.

Ушбу анъанага кўра, адлия бошқармаси Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Рустамов Фарход Эргашевич 2019 йилнинг декабрь ойининг ''Энг яхши ходими” деб топилди.  

Рустамов Фарход ўз меҳнат фаолиятини 2010 йилда адлия бошқармасининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритишдан бошлаган. 

Ф.Рустамов 2013-2016 йиллар бошқарманинг Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2016-2017 йиллар бошқарманинг Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2017 йил апрель-июль ойларида бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчиси, 2017-2018 йиллар Ташкилий назорат ва таҳлил шўъбаси мудири лавозимларида ишлаган.

2018 йил 5 майдан буён Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. 

Адлия бошқармаси жамоаси Ф.Рустамовни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Келгуси ишларида муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини тилайди.