December 12, 2019

МУЛК ҲУҚУҚИ КАФОЛАТИ- АДЛИЯ ИДОРАЛАРИ НАЗОРАТИДА.



Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғии С.Саттаровнинг Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги " қарори (911-сон, 16.11.2019 й) юзасидан маърузаси тингланди.



Сессияда депутатлар, вилоят ва туман (шаҳар)лардаги барча сектор раҳбарлари ҳамда бевосита ушбу масалага алоқадар бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.



Сессияда ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.



Эндиликда, адлия органлари томонидан бузиладиган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация берилганлиги, уй-жойлар амалда тўлиқ бўшатилганлиги ва бошқа ҳолатларни ўрганиши ва ўз хулосасини ҳокимликларга тақдим этиши ҳамда мазкур хулосалар ижобий бўлган тақдирдагина кўчмас мулкни бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши каби талаблар жорий этилганлиги таъкидлаб ўтилди.