April 2, 2020
Маҳаллий норма ижодкорлиги- адлия органлари эътиборида.
Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимларида меҳнат фаолиятини масофадан ва хизмат жойида қолиб амалга ошираётган ходимлар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳокимликлар томонидан тартибга солиш назарда тутилган, бироқ шу кунга қадар ишлаб чиқиб, амалиётга киритилмаган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилиб муҳокамага қўйилмоқда. Бу ўз навбатида, вилоят ва туман даражасида ҳуқуқий тартибга солиш механизмларини яратиш орқали қонун ҳужжатларидаги ҳаволаки нормаларни камайтириш имконини бермоқда ва вилоят ҳокимлиги томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.