June 3, 2020

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси тизимида ойнинг энг яхши ходими аниқланди.


Маълумки, ҳар ойда Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси ва туман(шахар) адлия бўлимлари жамоаси орасидан ойнинг энг яхши ходими аниқланади ва рағбатлантирилади.

Ушбу анъанага кўра, адлия бошқармаси Молия-иктисод бўлими бош мутахассиси Қулматов Сирожиддин Муратович 2020 йил май ойининг ''Энг яхши ходими” деб топилди.



Сирожиддин Муратович ўз меҳнат фаолиятини 2010 йилда Тошкент вилояти Статистика бошқармасида 1-тоифали мутахассиси лавозимида бошлаган.

С.Қулматов 2010-2015 йилларда Тошкент вилояти Статистика бошқармасида турли лавозимларда фолият олиб борган.

2015-2018 йилларда Сурхондарё вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш худудий бошқармасида турли лавозимларда фаолият олиб борган.

С.Қулматов 2018 йил 14 мартдан буён Сурхондарё вилояти адлия бошқармаси молия-иктисод бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Адлия бошқармаси жамоаси С.Қулматовни бундай эътирофга сазовор бўлганлиги муносабати билан табриклайди. Адлия идораларидаги самарали меҳнатларига муваффақият, ғайрат ва шижоат доимий ҳамроҳ бўлишини, шунингдек, инсон сифатида доим элимиз ҳамда оиласининг ардоғида бўлишни тилайди.