October 19, 2021

Ноқонуний ҳоким қарори бекор қилинди.

Сариосиё тумани адлия бўлими томонидан туман хокимининг қарорлари мониторинг қилиниши натижасида, туман ҳокимининг 77-8-116-Q/21-сонли қарори ўрганилганда, бўлим томонидан ижобий хулоса берилмаган бўлсада қабул қилинганлиги аниқланган. Натижада, тумани адлия бўлими томонидан мазкур қарорни бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилиб, туман ҳокимининг ушбу қарори бекор қилинишига эришилди.