Адлия вазири юридик хизмат ходимлари билан учрашди!

Хабарингиз бор айни дамда адлия вазири Р.Давлетов Сурхондарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб, ташриф давомида ҳудуддаги мавжуд ҳолатларни кўздан кечиришни амалга ошириш билан бир вақтда давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари билан уларнинг фаолиятидаги муаммо ва таклифлар бўйича ўртоқлашиш мақсадида учрашув ўтказди.


Учрашув давомида Адлия вазири Р.Давлетов томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг 7 нафар юридик хизмат ходимларига махсус-унвон мартаба даражалари топширилди.