August 27, 2021

Сайлов-2021:ўз келажагинг учун овоз бер!

Маълумки, 2021 йилнинг 24 октябр санаси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни этиб белгиланди. Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Aдлия бошқармаси мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда тегишли идоралар ҳамкорлигида “Сайлов-2021:ўз келажагинг учун овоз бер!” мавзусида онлайн конференция ўтказилди.

Конференцияда Сайлов кодексида мустаҳкамлаб қўйилган сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сайлов жараёнида биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз бериш тартиблари ҳақида маърузалар қилди.

Онлайн конференцияда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари, тегишли ҳамкор ташкилотлар ва аҳоли вакиллари, хусусан ёшлар “ZOOM” платформаси орқали иштирок этишди.

Тадбирда Термиз шаҳар Aдлия бўлими бошлиғи Aбдусалим Жабборов сўзга чиқиб, ўтказиладиган сайловларни умумеътироф етилган халқаро стандартлар ва принсиплар асосида демократик, очиқ-ошкора ўтказиш учун барча имкониятлар йетарли еканлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ҳуқуқий асослари ҳамда сайловни ўтказувчи комиссиялар фаолияти ҳақида конференсия иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.

Онлайн конференция давомида тадбир иштирокчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига етарлича жавоб олишди.